Алоқа
Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида ўқув-амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 27 июль куни II-2023-сонли гуруҳи тингловчилари Марказнинг Қибрай туманида жойлашган пахта лабораториясида навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда иштирок этдилар. Ушбу машғулотлар жараёнида мутахассис ходимлар тарафидан гуруҳ тингловчиларига лаборатория шароитларида пахта маҳсулотларини синаш ва сифатини аниқлаш бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
Марказ директорининг тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 17 июль санасидан "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида навбатдаги гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 248 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган.
Жорий йилнинг 26 июнь санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг 7 кишидан иборат I-2023-сонли гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Ушбу имтиҳонлар Марказ ва "Ўзагроинспекция"нинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилиб, якунда курс тингловчиларига сертификатлар топширилди. Шуни қайд этиш жойизки, ушу ўқув курсларида қўшни Тожикистон ва Қозоқистон Республикларидан тингловчилар қатнашдилар.
Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида навбатдаги ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтди. Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг 7 кишидан иборат I-2023 гуруҳи жорий йилнинг 16 июн санасида "Real Tex Tashkent" МЧЖда, тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассислари О.Мирахмедов ва Ф. Aзизхўжаева олиб бордилар. Машғулотлар жараёнида пахта толасини қайта ишлаш бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.
Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида ўқув-амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 1 июнь куни I-2023-сонли гуруҳи тингловчилари Марказнинг Қибрай туманида жойлашган пахта лабораториясида навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда иштирок этдилар. Ушбу машғулотлар жараёнида мутахассис ходимлар тарафидан гуруҳ тингловчиларига лаборатория шароитларида пахта маҳсулотларини синаш ва сифатини аниқлаш бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
Тасдиқланган ўқув тематикага асосан, пахта тозалаш корхоналарнинг технологик жараёнини ўрганиш ва амалда танишиш учун жорий йилнинг 26 май куни I-2023-сонли гуруҳи тингловчилари "Қорасув" пахта тозалаш корхонасида амалий машғулотларда иштирок этдилар. Шунингдек, ўқув курслари тингловчиларига ёнғин ва техника хавфсизлиги бўйича Марказ мутахассислари томонидан батафсил тушунчалар бериб ўтилди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш