category

Янгиликлар

“Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси  тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси 2024-йил учун тузилган иш-режаси тегишли бандлари ижроси таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15-март куни Марказнинг Сирдарё вилояти филалида “Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Коррупцияга қарши курашиш ички назорат хизмати томонидан Коррупция бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир.  Таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди. Шуни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 3 та Қонун, 6 та Президент Фармонлари, 7 та Президент қарорлари, 70 дан ортиқ қонун хужжатлари ишлаб чиқилган. Коррупцияга имкон берувчи сабаблар – Иқтисодий аҳвол, Салбий ижтимоий муҳит, Институционал тузилмалар яъни Давлат хизматчиларининг малакаси пастлиги, бошқарувнинг самаласизлиги, ички ва ташқи назоратнинг сустлиги, Халолликнинг етишмаслиги, Жамоатчилик назоратини етишмаслиги, “Непотизм” яъни таниш-билишчилик,  бефарқлик ва бошқалар сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикасида ҳозирда коррупсияга оид жиноятларнинг содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилётгани тўғрисида огоҳлантирилди. шахсларга давлат хизматларига қабул қилиниши, сайланиши, алоҳида лавозимларга тайинланиши хатто давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларда ишлашлари таъқиқлаб қўйилган-деб тушинтирилди. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари таништирилди. Ўзбекистон Республикасининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши кураш конвенциясига қўшилиш тўғрисдаги қонун (2008), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги (2017), Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон (2020), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамотчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармон (2021). Коррупция ўзига хос ирсий даволаб бо'лмайдиган касаллик сифатида қадим замонлардан бери мавжуд бо'либ, жамиятлар ва давлат ташкилотларига таъсир коўрсатиб келган ва бугунги кунгача мағлубиятсиз қолмоқда. Бу ҳуқуқий асосларнинг устуворлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги тамойилларига асосланган хужжатлар ҳисобланади. Семинар давомида иштирокчиларга  коррупцияга қарши фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчиларга ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари муқаррарлиги тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Марказнинг Сирдарё вилоят филиали ходимлари яъни семинар-тренинг иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларига керакли жавоблар олдилар.                

Published by agroxizmat on 2024 Мар 15

21-февраль “Халқаро она тили”

"Ўзагроинспекция" қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини баҳолаш маркази” ДМнинг марказий аппарати, марказий лабораториялар ҳамда ҳудудий филиалларида 21-февраль “Халқаро она тили” байрами муносабати билан марифат соати ўтказилди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она Ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз лозим”, дея алоҳида таъкидлаганди. Дарҳақиқат, дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган она тилимиз халқимиз тафаккурининг бебаҳо мулки, миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсолидир. Киши учун киндик қони тўкилган Ватани қанчалик азиз бўлса, она тили ҳам шунчалик мўътабар саналади. Унинг онадек муқаддас тимсолга менгзалиши, аслида шундан. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО томонидан Халқаро она тили байрамининг кенг нишонланиши замирида турли миллату элатларга мансуб тилларни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказишдек улуғ мақсад мужассам. Тадбирда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мақомини оширишга қаратилган ислоҳотлар, хусусан, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган тарихий аҳамиятга молик саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди. Она тилимизнинг қадр-қимматини юксалтириш, унга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги, ўз тилини асраган миллатнинг истиқболи фаровон бўлиши таъкидланди.  

Published by agroxizmat on 2024 Фев 21

Марказда маънавий-маърифий йиғилиш бўлиб ўтди

"Ўзагроинспекция" қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да жорий йилнинг 14-февраль куни Aлишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган “Икки буюк аллома” шиори остида маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди.  Тадбирда меҳмон сифатида Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган Ўзбек Миллий академик драма театри артисти Раъно Ярашева, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳамда “Гулхан” журналининг бош муҳаррири Захро Хасанова ва Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳибаси шоира Фароғат Худойқуловалар иштирок етдилар. Марказнинг ҳудудий филиаллари онлайн равишда "ZOOM" платформаси орқали ушбу тадбирда қатнашдилар.            

Published by agroxizmat on 2024 Фев 15

"Korrupsiya nima va uning oldini olish uchun qanday profilaktika choralari zarur" mavzusida seminar trening bo‘lib o‘tdi.

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси  тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси 2024-йил учун тузилган иш-режаси тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9-феврал куни Марказнинг Хоразм вилояти филиали биносида “Коррупция нима ва унинг олдини олиш учун қандай профилактика чоралари зарур” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда коррупцияга қарши курашиш ички назорат хизмати томонидан Марказнинг - Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари ҳақида тушунтиришлар берилди. Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши кураш конвенсиясига қўшилиш тўғрисда”ги қонун (2008), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун (2017), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон (2020), Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамотчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармон (2021), Коррупция ўзига хос ирсий даволаб бўлмайдиган касаллик сифатида қадим замонлардан бери мавжуд бўлиб, жамиятлар ва давлат ташкилотларига таъсир кўрсатиб келган ва бугунги кунгача мағлубиятсиз қолиб келаётгалиги тушунтириб ўтилди. Бу ҳуқуқий асосларнинг устуворлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги тамойилларига асосланган ҳужжатлар ҳисоблананиши такидлаб ўтилди. Коррупциянинг олдини олиш ва ходимларнинг коррупсион ҳатти-харакатларига йўл қўймаслик учун бино ва иншоатларга, ахборот стендларига ижтимоий реклама плакатларини жойлаштириш ҳамда юзага келувчи коррупсион ҳати-харакатни олдини олиш мақсадида филиал маъсулларига кўрсатмалар берилди.   Тадбир давомида иштирокчилар коррупцияга қарши фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок етувчи органлар ва ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир етганлик учун жавобгарлик чоралари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.  Тадбир сўнгида Хоразм вилояти филиали ходимлари томонидан коррупцияга оид ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича тегишли жавоблар берилди.            

Published by agroxizmat on 2024 Фев 15

Самарали меҳнат қилган ходимлар эътироф этилмоқда

Жорий йилнинг 8- февраль куни Марказ директори Ж.Каримов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилиш давомида 2023-йилда аграр соҳа ва Марказ ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда хизмат вазифасини сидқидилдан бажарганлиги учун “Ўзагроинспекция” раҳбарининг тегишли буйруғига асосан Марказнинг 5 нафар мутахассислари “Ташаккурнома” билан тақдирландилар.    

Published by agroxizmat on 2024 Фев 8

AҚШ тажрибаси Ўзбекистонда қўлланилади

Айни пайтда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошчилигидаги делегация Aмерика Қўшма Штатларида бўлиб турибди. Вазирлик мутасаддиларининг ташриф мақсади аниқ, пахтачилик ва уруғчилик соҳасида тажриба алмашиш, мамлакатимизда хориж тажрибаси асосида замонавий технологияларни жалб қилиш. Делегация аъзолари ташрифнинг илк кунида AҚШ Қишлоқ хўжалиги департаменти (вазирлиги) ва Ўсимлик ва ҳайвонот соғлиғи инспексияси хизмати APHIS вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Aмерикада пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишлар, соҳадаги сўнгги тажрибалар ва технологиялар, жумладан, мазкур йўналишда экспорт ва импорт имкониятларини кенгайтириш учун ҳамда уруғ, ўсимлик ва тайёр маҳсулотларнинг табиий зараркунандалар, пестицид ва бошқа хавфлардан ҳимоя қилишга қаратилган технологиялар, фумигация амалиёти, муаммолар ўчоғини йўқ қилиш усуллари намойиш этилди. Шундан сўнг томонлар ўртасида музокаралар ўтказилиб, Aмерика тажрибаси асосида мазкур технологияларни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш ва бу борада махсус тренинглар ўтказиш масаласи ўртага ташланди. Ушбу таклиф америкалик аграр соҳа вакиллари томонидан ижобий баҳоланиб, ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда келгусида ташаббусларни ўз ичига олган ҳужжатни имзолашга келишиб олинди. Шу билан бирга, АҚШ томонидан пахтачилик соҳасидаги етакчи штатларидан бири бўлмиш Техасда пахта ва пахта уруғчилиги соҳасидаги амалий ишлар билан яқиндан таништириш учун амалий ёрдам берилишига келишиб олинди. Қайд этиш жоизки, делегация таркибида Марказнинг пахта йўналишининг тажрибали мутахассиси Жаҳонгир Пўлатов ҳам иштирок этмоқда. Манба: агро.уз

Published by agroxizmat on 2024 Янв 28

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш