category

Янгиликлар

Марказда коррупцияга қарши курашиш юзасидан тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Марказнинг мажлислар залида “Ўзагроинспекция” тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича 2023-йил иккинчи ярим йиллиги учун “Йўл харитасининг” 11-бандига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари”  мавзусида семинар ўтказилди. Ушбу тадбирда Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, мутахассис ходимлари ҳамда ZOOM платформаси орқали ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар. Семинар давомида маъсул ташкилот  иштирокчилари Марказ ходимларига бугунги кунда коррупцияга қарши курашида амалга оширилаётган ишлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги эришилган ютуқлар ва мавжуд камчиликлар, коррупция иллатини йўқотиш борасида табдир иштирокчиларига  батафсил маълумот ва тавсиялар бериб ўтдилар.                              

Published by agroxizmat on 27-sen, 2023

Марказда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун кўҳна Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ижросини ташкил этиш бўйича “Ўзагроинспекция”нинг чора-тадбирлар режаси 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16-сентябр куни Марказда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун кўхна Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди. Мазкур тадбир доирасида Марказда меҳнат қилаётган 40 нафардан ортиқ хотин-қизлар қадимий Самарқанд шаҳрининг тарихий жойлари, жумладан Гўри Амир, Шоҳи зинда, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони каби муқаддас қадамжолари, ҳазрати Хизр масжиди, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди. Бу каби тадбирлар келгусида ҳам давом этирилиши режалаштирилмоқда.   

Published by agroxizmat on 20-sen, 2023

Ўқув курсларининг II-2023 гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 август санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг II-2023-сонли гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Ушбу имтиҳонлар Марказ ва "Ўзагроинспекция"нинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилиб, якунда курс тингловчиларига сертификатлар топширилди.  

Published by agroxizmat on 28-avg, 2023

Марказда II-2023-сонли ўқув курс тингловчилари навбатдаги амалий машғулотларда иштирок этдилар

Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курслари тингловчилари навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда қатнашдилар. Жорий йилнинг 16 август куни II-2023-сонли гуруҳи тингловчилари Марказнинг Қибрай туманида жойлашган лабораторияда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра, навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда иштирок этдилар.  Ушбу машғулотлар жараёнида Марказнинг малакали мутахассислари Д.Низамов ва У.Хасанов гуруҳ тингловчиларига қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларининг экинбоплиги, ГМО ва ҳавфсизлигини аниқлаш ҳамда сертификатлаштириш бўйича маълумотлар бериб ўтидилар.  

Published by agroxizmat on 16-avg, 2023

"Real Tex" МЧЖда навбатдаги амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифтини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида навбатдаги ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтди. Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг II-2023 гуруҳи жорий йилнинг 11 август санасида "Real Tex Tashkent" МЧЖда, тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассислари О.Мирахмедов ва Ф. Aзизхўжаева олиб бордилар. Машғулотлар жараёнида пахта толасини қайта ишлаш бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.          

Published by agroxizmat on 14-avg, 2023

II-2023-сонли ўқув курсларида навбатдаги амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида ўқув-амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 9-10 август кунлари II-2023-сонли гуруҳи тингловчилари Марказнинг Қибрай туманида жойлашган пахта лабораториясида навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда иштирок этдилар. Ушбу машғулотлар жараёнида мутахассис ходимлар тарафидан гуруҳ тингловчиларига лаборатория шароитларида пахта маҳсулотларини синаш ва сифатини аниқлаш бўйича маълумотлар бериб ўтилди.        

Published by agroxizmat on 11-avg, 2023

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш