Алоқа
"Яшил Макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда 25-октабрдан 1-декабрга қадар мамлакатимизда “кузги дарахт екиш мавсуми” эълон қилинганлиги доирасида экологик вазиятни яхшилаш, дарахт-кўчат экиш, қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, шунингдек уларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида, Марказнинг ҳудудий филиалларида дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилди.
Ушбу тадбирда вилоят филиаллари бошлиқлари хамда мутахассислар фаол иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар.
Шунингдек, вилоят филиаллари тасарруфидаги ерларда мавжуд дарахтларни парваришлаш борасида дарахтларнинг синган шох-шаббаларини кесиш, буталаш ва тўкилган баргларни йиғиштириб олиш ишлари амалга оширилди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш
All Comments (0)