Контакты
Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида ўқув-амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 27 июль куни II-2023-сонли гуруҳи тингловчилари Марказнинг Қибрай туманида жойлашган пахта лабораториясида навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда иштирок этдилар. Ушбу машғулотлар жараёнида мутахассис ходимлар тарафидан гуруҳ тингловчиларига лаборатория шароитларида пахта маҳсулотларини синаш ва сифатини аниқлаш бўйича маълумотлар бериб ўтилди.
Марказ директорининг тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 17 июль санасидан "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида навбатдаги гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 248 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган.
Жорий йилнинг 26 июнь санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг 7 кишидан иборат I-2023-сонли гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Ушбу имтиҳонлар Марказ ва "Ўзагроинспекция"нинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилиб, якунда курс тингловчиларига сертификатлар топширилди. Шуни қайд этиш жойизки, ушу ўқув курсларида қўшни Тожикистон ва Қозоқистон Республикларидан тингловчилар қатнашдилар.
Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi qoshidagi “Qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini baholash markazi”da “Paxta tolasini klassifikatsiyalash, sertifikatlash va marketing” kurslarida navbatdagi o'quv-amaliy mashg'ulotlari bo'lib o'tdi. Markazning "Paxta tolasini klassifikatsiyalash, sertifikatlashtirish va marketing" kurslarining 7 kishidan iborat I-2023 guruhi joriy yilning 16 iyun sanasida "Real TEX Tashkent" MChJda, tasdiqlangan o‘quv-tematik rejaga ko‘ra amaliy mashg‘ulotlar bo‘lib o‘tdi. Ushbu mashg‘ulotlarni Markazning malakali mutaxassislari O.Miraxmedov va F. Azizxo'djaeva olib bordilar.Mashg‘ulotlar jarayonida paxta tolasini qayta ishlash bo‘yicha tinglovchilarga ma’lumotlar berildi.
Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi qoshidagi “Qishloq xo‘jaligi mahsulotlarini baholash markazi”da “Paxta tolasini klassifikatsiyalash, sertifikatlash va marketing” kurslarida o'quv-amaliy mashg'ulotlar bo'lib o'tdi. Joriy yilning 1 iyun kuni I-2023-sonli guruhi tinglovchilari Markazning Qibray tumanida joylashgan paxta laboratoriyasida navbatdagi o'quv-amaliy mashg'ulotlarda ishtirok etdilar. Ushbu mashg'ulotlar jarayonida mutaxassis xodimlar tarafidan guruh tinglovchilariga laboratoriya sharoitlarida paxta mahsulotlarini sinash va sifatini aniqlash bo'yicha ma'lumotlar berib o'tildi.
Тасдиқланган ўқув тематикага асосан, пахта тозалаш корхоналарнинг технологик жараёнини ўрганиш ва амалда танишиш учун жорий йилнинг 26 май куни I-2023-сонли гуруҳи тингловчилари "Қорасув" пахта тозалаш корхонасида амалий машғулотларда иштирок этдилар. Шунингдек, ўқув курслари тингловчиларига ёнғин ва техника хавфсизлиги бўйича Марказ мутахассислари томонидан батафсил тушунчалар бериб ўтилди.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи