category

Янгиликлар

18-ноябрь- Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Бугун рамзий байрамларимиздан бири - Давлат байроғимиз қабул қилинганининг 32- йиллиги муносабати билан Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да ушбу санага бағишланган “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида тадбир ташкил қилинди. Ушбу тадбирда Марказ раҳбарияти, таркибий бўлинмалар бошлиқлари ва ходимлари иштирок этдилар.  Тадбир давомида Давлат байроғи ҳақидаги асосий тушунчалар, унга бўлган эътибор, байроқдан тўғри фойдаланиш бўйича қизиқарли маълумотлар берилди. Шунингдек, ходимларининг фикр-мулоҳазалари тингланиб, саволларга жавоблар берилди.      

Published by agroxizmat on 2023 Ноя 17

Марказда "Касбий маърифат” соатлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Маънавият ва маърифат кенгашининг жорий йил 11-октябрдаги 4-сонли баёни 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида ходимларнинг касбий билимларини ошириш бўйича Вазирлик томонидан “Ўзбек тили-миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” мавзулари бўйича тайёрланган видеодарсликлар асосида жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари марказий аппарат ҳамда таркибий тармоқлар ва ҳудудий филиалларда “Касбий маърифат” соатлари ўтказилди. Ушбу ўқув йиғилишларида она тилимизнинг келиб чиқши тарихи, мустақиллик йилларда тилимизга берилиб келинаётган эътибор ҳамда ўзбек тилининг бугунги кунда хаётимизда тутган ўрни ҳақида “Касбий маърифат” соатлари қатнашилари батафсил маълумотлар олдилар.                    

Published by agroxizmat on 2023 Окт 26

Марказда Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 18 октябрь санасида Марказнинг мажлислар залида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ Касаба ушмаси қўмитаси раиси, Марказ раҳбарияти ва ходимлари, “Агросаноат ходимларининг Тошкент шаҳри бирлашган Касаба уюшмалари кенгаши масъул ходимлари ҳамда Zoom платформаси орқали ҳудудий филиаллар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишнинг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун ва моҳияти тўғрисида профессор, юридик фанлар доктори Ф.А. Мухиддинова томонидан иштирокчиларга тушунтиришлар бериб о'тди. Кун тартибининг иккинчи масаласи - 21-октабр Ўзбек тили байрами юзасидан Ф.А. Мухиддинова ўзбек тилининг келиб чиқиши, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги роли ва нуфузини тубдан ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга то'хталиб ўтди. Йиғилиш якунига кўра, Юртимизда қураётган жамият фуқаролик жамиятидир, унда инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатида ҳимоя қилинади. Ишчи-ходимларни ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлаш, ўзбек тилига эътиборни кучайтириш ва ўзбек тилида иш олиб борилишини қатъий таъминлаш борасида тинимсиз иш олиб бориш, шу борада Давлатимизни янада обод, кўркам, замонавий тус олиши учун қўлдан келадиган барча ишларни амалга ошириш, аёллар орқали оилада тинчлик, хотиржамлик, барқарорликни таъминлашга эришиш “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Марказнинг мутасадди раҳбар ва ходимларининг асосий вазифаси этиб белгиланди.           

Published by agroxizmat on 2023 Окт 20

Марказда 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни“га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг йиғилишида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб расман эълон қилинган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларидан биридир. Ушбу сана арафасида жорий йилнинг 12 октябрь санасида Марказда меҳнат қилаётган ва соҳа фаолиятига ўз ҳиссасини қўшаётган хотин-қизлар Марказ раҳбарияти ва ходимлари иштирокида муносиб тақдирландилар.               

Published by agroxizmat on 2023 Окт 13

Марказда коррупцияга қарши курашиш юзасидан тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Марказнинг мажлислар залида “Ўзагроинспекция” тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича 2023-йил иккинчи ярим йиллиги учун “Йўл харитасининг” 11-бандига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари”  мавзусида семинар ўтказилди. Ушбу тадбирда Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, мутахассис ходимлари ҳамда ZOOM платформаси орқали ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар. Семинар давомида маъсул ташкилот  иштирокчилари Марказ ходимларига бугунги кунда коррупцияга қарши курашида амалга оширилаётган ишлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги эришилган ютуқлар ва мавжуд камчиликлар, коррупция иллатини йўқотиш борасида табдир иштирокчиларига  батафсил маълумот ва тавсиялар бериб ўтдилар.                              

Published by agroxizmat on 2023 Сен 27

Марказда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун кўҳна Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони ижросини ташкил этиш бўйича “Ўзагроинспекция”нинг чора-тадбирлар режаси 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16-сентябр куни Марказда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун кўхна Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди. Мазкур тадбир доирасида Марказда меҳнат қилаётган 40 нафардан ортиқ хотин-қизлар қадимий Самарқанд шаҳрининг тарихий жойлари, жумладан Гўри Амир, Шоҳи зинда, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони каби муқаддас қадамжолари, ҳазрати Хизр масжиди, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилишди. Бу каби тадбирлар келгусида ҳам давом этирилиши режалаштирилмоқда.   

Published by agroxizmat on 2023 Сен 20

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш