Алоқа
"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази“ ДМнинг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган дала тажриба майдонида 2024-йил 5-8 август кунлари о'тадиган “Ғўза майдонларида апробация кўригини ўтказиш, ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби” бўйича ўқув курслари доирасида, бугун 6 август куни дала тажриба майдонида “Ғўзанинг навдорлигини аниқлаш бўйича семинар-тренинги” ташкил қилинди.
Ушбу семинарда Марказнинг кўп йиллик тажрибага эга ходимлари қаторида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, корхоналар ва илмий тадқиқот институтлари мутахассис ходимлари иштирок этдилар.
Жорий йилнинг 31-июль куни "Ўзагроинспекция" ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасасининг марказий уруғчилик лабораториясига Германия Федератив Республикасининг GIZ халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси дастур бошқарувчиси Беате Шореит бошчилигидаги бир қатор вакиллар ташриф буюришди.
Учрашувда, ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ва тажриба алмашиш мақсадида, икки томон ўртасида мутахассисларни алмашинуви йўлга қўйиш борасида келгусида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Жорий йилнинг 18 июлб куни "Ўзагроинспекция" қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш" давлат муассасасининг марказий уруғчилик лабораториясига Туркия давлатининг Ўзбекистондаги элчихонасининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Бурҳан Демирок ташриф буюрди.
Ташриф давомида, Бурҳан Демирок Марказ фаолияти, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларининг экинбоплиги, ГМО ва хавфсизлигини аниқлаш, пахта толаси ва момиғини синовдан ўтказиш ҳамда дон ва дон маҳсулотларини синовдан ўтказиш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Жорий йилнинг 5-июль санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг I-2024-сонли гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Ушбу имтиҳонлар Марказнинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилиб, якунда курс тингловчиларига махсус сертификатлар топширилди.
Республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг тарихий хотираси, бугуни, келажаги, орзу-умидларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир.
Давлатимиз герби 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган қонун билан тасдиқданган.
Гербимиз давлатимизнинг сиёсий, миллий, хўжалик, жуғрофий, этник ва бошқа ўзига хос хусусиятларини ҳамда бой тарихий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган.
Унда тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони еса миллий бойлигимиз пахта чаноқлари қийғос очилган ғўза шохларидан иборат чамбаракка ўралганлиги ҳамда гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туриши акс эттирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда 30-июнь “Ёшлар куни”ни муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 28-июнь куни Марказда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ҳамда “Соғлом турмуш – буюк келажак” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди. Ушбу тадбирда фаол иштирок этган ходимлар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш