Марказнинг пахта йўналиши томонидан кўрсатилган хизмалар тўғрисида

Марказнинг пахтачилик йўналиши томонидан паҳта маҳсулотларини сифат кўрсаткичларини аниқлаш, сертификатлаштириш бўйича қуйидаги хизматлар кўрсатилади.

Сертификатлаштириш ишлари бўйича

Буюртмачиларнинг сертификатлаштириш юзасидан берган аризаларига асосан, 2023 йилнинг 23 ноябригача бўлган даврда жами Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиаллари томонидан жами 205 864 тонна пахта толаси сифат, 25 344 тонна пахта момиғи, 647 251 тонна техник чигит сертификатланди.

Бундан ташқари, Республика ёғ-мой корхоналарида ташкил этилган чигит синов лабораторияларидаги ЯМР-анализаторлари ёрдамида 199 083 тонна техник чигит ёғдорлиги аниқланиб, белгиланган тартибда синов баённомалари расмийлаштирилиб берилди.

Қўшимча ишлар бўйича

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги “Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси” қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини бахолаш маркази” давлат муассаси стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан Республика пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқариладиган пахта маҳсулотларини нав ва синф кўрсаткичларини органалиптик усулда аниқлаш учун ташқи кўриниш стандарт намуналари тайёрлаш ва етказиб бериш ишлари амалга  оширилмоқда.

Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан 2023 йилнинг 11 ойида 30 та комплект пахта толаси, 10 та комплект пахта момиғи, 98 та комплект техник чигит ва 2 та комплект тўшакбоб момиқларнинг ташқи кўриниш стандарт намуналари лабораторияларига етказиб берилди.

Бундан ташкари Пахта-тўқмачилик кластерлари ва хорижий корхоналарнинг мурожатларига асосан 2 та комплект пахта толаси ҳамда 6 та комплект техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналари тайёрлаб берилди. 



 
978s67s.jpg

 

 

Published by agroxizmat on 2023 Дек 13

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш