category

Янгиликлар

Директор ва ёшлар учрашуви: киберхавфсизлик мавзусида мулоқот бўлиб ўтди

«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасасида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда муассаса директори Ж. Каримов иштирок этиб, ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борди. Учрашув давомида киберхавфсизлик, ахборот хавфсизлиги, интернет тармоғида учраётган таҳдидлар, кибержиноятларнинг олдини олиш ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш, шубҳали ҳаволалар ва дастурларга нисбатан эҳтиёткор бўлиш юзасидан зарур тавсиялар берилди. Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, фикр ва таклифларини билдирдилар. Тадбир якунида муассаса фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган, ташаббускорлиги ва намунали фаолияти билан ажралиб турган бир гуруҳ ёшлар муносиб тақдирланди. Бундай учрашувлар ёшларнинг киберхавфсизлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларда рақамли маданиятни юксалтириш ҳамда замонавий ахборот таҳдидларига нисбатан огоҳликни оширишга хизмат қилади.

Published by agroxizmat on 16-iyn, 2026

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари сифатини баҳолаш учун “Янги шаффоф тизим” жорий этилди!

  ?Ўзбекистонда уруғликлар сифатини баҳолашнинг янги тизими жорий этилади. Бу тизим орқали ҳар бир уруғлик қадоқлари рақамли QR-кодли ёрлиқлар билан таъминланади. ?Бу орқали уруғликлар ҳақидаги барча маълумотлар – нав тавсифномаси, навдорлик ва экинбоплик сифатлари, ишлаб чиқарувчи ва уруғлик ҳақидаги зарурий маълумотларни QR-код орқали бир зумда кўриш имконияти пайдо бўлади. Ўзбекистонда янги тизим доирасида уруғликларни сифатини баҳолаш бўйича “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ягона ваколатли ташкилот сифатида белгиланади. Янги тизим икки босқичли баҳолашни назарда тутади:  биринчи босқичда - уруғликларнинг навдорлик сифатларини баҳолаш;  иккинчи босқичда - уруғликларнинг экинбоплик сифатларини баҳолаш.  Бунда, уруғликдан фойдаланувчилар уруғлик харид қилганда рақамлиQR-кодли ёрлиқланган ва сифати кафолатланган бўлиши таъминланади. Эндиликда, барча деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи субъектларнинг реестри, уруғликларнинг сифатларин баҳолаш натижалари рейтинги билан agroxizmat.uz расмий веб-сайт орқали танишиб бориш имконияти яратилади.   Халқаро тажрибага асосланиб, янги тизим доирасида ISTA ва OECD қоидалари бўйича меъёрий ҳужжатлар мослаштирилади.   Натижада, янги тизим жорий этилиши билан экспортбоп, юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришилади.  

Published by agroxizmat on 9-iyl, 2025

ACTIVITIES OF QUALITY ASSESSMENT AND CERTIFICATION OF AGRICULTURAL PRODUCTS

“Center for Quality Assessment of Agricultural Products” under the Inspection for Supervision of the Agro-Industrial Complex under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. ACTIVITIES OF QUALITY ASSESSMENT AND CERTIFICATION OF AGRICULTURAL PRODUCTS                                        

Published by agroxizmat on 18-iyn, 2025

Tajribali yuristlardan bepul huquqiy maslahat oling.

Tajribali yuristlardan bepul huquqiy maslahat oling. Oʼzingizni qiynayotgan va qiziqtirayotgan har qanday huquqiy sohada savollarga malakali yuristlardan bepul maslahat oling.    Savol berish uchun https://advice.uz/uz/offices (https://advice.uz/uz/offices) saytidagi "Huquqiy yordam kerakmi" panelidan (tugmasidan) foydalaning.  

Published by agroxizmat on 22-may, 2025

Ҳашар - элга ярашар

Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Шунинг учун ҳам халқимизда азалдан тозалик ва орасталикка, ободончилик ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинган. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Юртимизда байрам, муҳим саналар олдидан умумхалқ ҳайрия ҳашарини ўтказиш ва шу орқали ҳудудларни ободонлаштириш яхши анъанага айланган. “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази“ давлат муассасаси ҳамда унинг худудий филиалларида ҳам ана шундай анъана – ҳашар амалга оширилмоқда. Ушбу ҳашар эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди. Ходимлар томонидан ҳудуддаги ерлар ва бинолар, хоналар, ариқлар шох-шабба ва чиқиндилардан тозаланиб, дарахтлар оқланди ва уларга шакл берилди Ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мужассам этган ҳамда ҳудудни ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган ушбу ҳашар юртимизни янада обод ва файзли бўлишида ўзига хос хайрли тадбир вазифасини ўтайди.  

Published by agroxizmat on 15-mar, 2025

Марказда 8-март байрами билан тадбир бўлиб ўтди

Тадбир аввалида сўзга чиққан Марказ директори Ж.Каримов тизимда фаолият олиб бораётган барча хотин-қизларни нафосат байрами 8-март куни муносабати билан табриклаб, қишлоқ хўжалигида аёлларнинг тутган ўрни ҳамиша эътиборда эканлигини таъкидлаб ўтди.  Тадбир сўнгида Марказда фаолият юритаётган аёлларга эсдалик совғалар тақдим этилди.            

Published by agroxizmat on 7-mar, 2025

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш