category

Янгиликлар

"Яшил Макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида худудий филиалларда ҳам кўчат экиш тадбирлари бўлиб ўтди

"Яшил Макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда 25-октабрдан 1-декабрга қадар мамлакатимизда “кузги дарахт екиш мавсуми” эълон қилинганлиги доирасида экологик вазиятни яхшилаш, дарахт-кўчат экиш, қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, шунингдек уларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида, Марказнинг ҳудудий филиалларида дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилди. Ушбу тадбирда вилоят филиаллари бошлиқлари хамда мутахассислар фаол иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар. Шунингдек, вилоят филиаллари тасарруфидаги ерларда мавжуд дарахтларни парваришлаш борасида дарахтларнинг синган шох-шаббаларини кесиш, буталаш ва тўкилган баргларни йиғиштириб олиш ишлари амалга оширилди.              

Published by agroxizmat on 2023 Дек 4

Инспекцияда коррупцияга қарши муросасизликни шакллантиришга қаратилган семинарда Марказ ходимлари иштирок этдилар

Жорий йилнинг 30-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида, Ўзбекистон “Aдолат” Социал Демократик партиясидан раис ўринбосари A. Рахмонов, Мафкуравий ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Зияев ва Коррупсияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Р.Йўлдошев қаторида Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда мутахассислар иштирок етдилар. Тадбирни Инспексия бошлиғи A.Вахабов очиб бериб, - бугунги кунда коррупсия бутун дунё курашаётган ва ҳал етилиши лозим бўлган муаммолардан бири эканлиги ва ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий тўсиқлиги ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг, тадбир экспертлари - Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросига бағишланган Янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, аҳолининг кенг қатлами, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини мустаҳкамлаш, фаол фуқаровий позициясини ошириш тўғрисида давра суҳбатларини олиб бордилар. Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олдилар.          

Published by agroxizmat on 2023 Дек 1

"Яшил Макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Марказда кўчат экиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда

“Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси ҳамда 25-октабрдан 1-декабрга қадар мамлакатимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинганлиги доирасида экологик вазиятни яхшилаш, дарахт-кўчат экиш, қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, шунингдек уларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 27-ноябрь куни Марказнинг Қибрай туманида жойлашган ҳудудида дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилди. Ушбу тадбирда Марказ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари хамда мутахассислар фаол иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар. Шунингдек, Марказ тасарруфидаги ерларда мавжуд дарахтларни парваришлаш борасида дарахтларнинг синган шох-шаббаларини кесиш, буталаш ва тўкилган баргларни йиғиштириб олиш ишлари амалга оширилди.                

Published by agroxizmat on 2023 Ноя 28

Марказ раҳбарияти Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ташкил қилинган анжуманида иштирок этдилар

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамкорлигида Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопаркида 2023-йил 28-ноябрь куни "Соҳа корхоналари учун юқори малакали кадрлар тайёрлашда дуал таълимнинг ўрни ҳамда фан, таълим, ишлаб чиқариш кластерларини ривожлантиришда инновацион ёндашувлар" мавзусида халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилади. Ушбу тадбирда Марказ директори Ж.Каримов ва директорнинг биринчи ўринбосари С.Садуллаевлар иштирок етдилар. Халқаро илмий-амалий анжуман давомида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.          

Published by agroxizmat on 2023 Ноя 28

Марказнинг уруғчилик йўналиши томонидан кўрсатилган хизмалар тўғрисида

Марказнинг уруғчилик йўналиши томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари уруғ (кўчат)ларини навдорлик ва экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш, сертификатлаштириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди: Сертификатлаштириш ишлари бўйича: Буюртмачиларнинг сертификатлаштириш юзасидан берган аризаларига асосан, 2023 йилнинг январь - ноябрь даврида жами 354 537 тонна уруғлар  ва 164 000 дона кўчатлар сертификатлаштирилган, шунингдек, 5 918 тонна уруғлик донларнинг сақлаш давридаги экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича синовлардан ўтказилиб хулосалар берилган. Жумладан,  - уруғлик чигит 56 128 тонна; - уруғлик соя 11 821 тонна;  - уруғлик картошка 7 958 тонна;  - уруғлик буғдой 278 136 тонна;  - уруғлик шоли 276,5 тонна;  - уруғлик маккажўхори 187,5 тонна;  - уруғлик кунгабоқар 6,7 тонна;  - уруғлик арпа, беда, мош, нўхот, пиёз, ширин қалампир ва тамаки уруғлари жами 23 тонна;  - атиргул, узум ва гилос кўчатлари жами 164 000 донани ташкил этади. Сертификатлаштириш синов натижаларига кўра, жами 347 926 тонна уруғликлар яроқли деб топилиб сертификатлаштирилган ҳамда 6 611 тонна уруғликлар сифат кўрсаткичлари бўйича стандарт талабларига жавоб бермаганлиги сабабли, номувофиқ деб топилган ва буюртмачиларга номувофиқлиги тўғрисида расмийлаштирилган таҳлил натижалари хабарнома орқали тақдим қилинган.  Шунингдек, 2024 йил ҳосили учун тайёрланган уруғлик донларни экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш жараёнларида баҳолаш натижалари бўйича жами 9 281 тонна сифатсиз тайёрланган уруғлик донларни қўшимча равишда қайта тозалаш ва саралаш ишлари амалга оширилиб, сифати паст бўлган уруғлик донларни экишга реализация қилиниши олди олинди. Қўшимча ишлар бўйича: Қўшимча хизматлардан 2022 йил ҳосилидан 57 789 тонна уруғлик пахтани қайта ишлаш даврида ҳар 2 соатда экинбоплик синовлари, 30 726 тонна уруғлик чигитларни дорилаш жараёнларида ҳар 2 соатда экинбоплик синовлари ҳамда 111 877 тонна уруғлик пахта ғарамларининг дастлабки прогноз таҳлиллари ўтказилди. Марказнинг дала тажриба майдонининг 3 гектарига Республикада етиштирилган буғдой навларидан 330 та нав намуналари экилиб парвариш қилинган ҳамда вазирлик ва идоралараро тузилган комиссия томонидан ушбу нав намуналари апробация кўригидан ўтказилиб, олинган хулосалар юқори ташкилотларга тақдим этилган. Шунингдек, 2023 йилнинг 5 август санасида дала тажриба майдонининг кейинги 3 гектарига Республикада етиштирилган ғўза навларининг юқори авлодли 224 та нав намуналари экилиб парвариш қилинган бўлиб, идоралараро тузилган ишчи комиссия томонидан ушбу нав намуналари апробация кўригидан ўтказилди ва баҳолаш натижалари бўйича хулосалар юқори ташкилотларга тақдим этилди. Республикада жамғарилган 246 800 тонна уруғлик дон материалларининг яшовчанлигини аниқлаш хизматлари кўрсатилган. Ҳозирги кунда, Марказий уруғчилик лабораторияси томонидан “ин-витро” мева кўчатлари, цитрус мева кўчатлари, чой кўчатлари, узум қаламчалари, доривор экинлар уруғлари, уруғ ва данакли мева кўчатларининг уруғлари, манзарали ва ўрмон дарахтлари ва буталарининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш фаолияти бўйича аккредитация доирасини кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда.          

Published by agroxizmat on 2023 Ноя 27

Марказнинг дон маҳсулотлари синов лабораториялари ва сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

Дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш органи ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда метрологик аттестатциялаш ва қиёслаш бўлими томонидан хизматлар кўрсатиш борасида Бизнес режа бўйича 2023-йилнинг январь-октябрь ойларида 5 млрд 982,8 млн сўмлик хизматлар кўрсатиш белгиланган бўлиб, амалда 6 млрд 2,6 млн сўмлик,  яъни 101,0 фоизга хизматлар кўрсатилди. Дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаштириш органига ҳисобот даврида 672 та буюртмалар келиб тушди. Ушбу буюртмалар асосида жами 48 та шартнома тузилди. Ҳар бир келиб тушган буюртмаларга кўра, синов учун намуналар танлаб олиниб, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни Марказий синов лабораторияси ва унинг ҳудудий филиалларига юборилди. Расмийлаштирилган синов баённомаларига мувофиқ, 3157 та сифат ва мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.  Шу жумладан, қабул қилинган буюртмалар асосида ўрнатилган тартибда намуналар танлаб олиниб, Марказий синов лабораториясида ва унинг ҳудудий филиалларида синовлар ўтказилди. Ўтказилган синовлар натижалари бўйича 6121 та синов баённомалари расмийлаштирилди. Синов баённомалари асосида 2952 та сифат сертификатлари расмийлаштирилди.  Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 1226 минг тонна импортдан келтирилган дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштирилди. Жумладан, 1215 минг тонна буғдой дони ва 10 минг тонна ун маҳсулоти ҳамда 1 минг тонна бошқа турдаги дон маҳсулотлари. Шунингдек, 11 минг тонна экспорт қилинган дон ва дон маҳсулотларини сертификатлаштирилди. Жумладан, 3 минг тонна буғдой дони ва 7 минг тонна ун маҳсулоти ҳамда 1 минг тонна бошқа турдаги дон маҳсулотлари сертификатлаштирилди.    Синов ускуналарини аттестатциялаш ва қиёслаш Метрологик аттестатциялаш ва қиёслаш бўлими томонидан синов ускуналарини аттестатлаш ва қиёслаш учун корхоналардан 27 та буюртмалар қабул қилинди. “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг ҳудудий филиалларида пахта толаси, пахта момиғи ва пахта техник чигитини синов лабораторияларнинг синов ускуналарини, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоблик сифат кўрсаткичларини аниқлаш лабораториялари синов ускуналарини метрологик аттестатциялаш ва қиёслашдан ўтказилди. Ўтказилган аттестатциялаш ва қиёслаш натижалари бўйича 420 та баённомалари расмийлаштирилди. Баённомалари асосида 420 та метрологик аттестатциялаш ва қиёслаш сертификатлари расмийлаштирилди. (метрологик аттестатциялаш ва қиёсловдан ўтказишни сертификатлаштириш бўйича жами 128 млн 545 минг сўмлик хизматлар кўрсатилди.)   Қўшимча хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 22-майдаги “Ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 312-сон қарорида белгиланган вазифаларни, шунингдек Марказнинг 2022-йил 24-мартдаги 36-и/ч-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг апрель ва май ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиаллари томонидан бевосита жойларда майдонларга хулоса бериш бўйича қабул қилинган буюртмалар асосида шартномалар тузиш ишлари олиб борилди. Жумладан, жорий ойнинг 31-май санасига қадар Республика бўйича 497425 м3 элеваторларга (металл сиғимларга), 1794676,7 м3 омборларга ва 1546274,1 м2 майдонларга (айвонларга) тақдим этилган буюртмаларга асосан хулоса бериш бўйича шартномалар тузилган. Шунингдек, тузилган шартномалар ва тақдим этилган хужжатлар асосида Марказнинг ишчи комиссия томонидан ўрганишлар ўтказилиши ҳамда ўрнатилган тартибда сертификатлаштириш ишлари амалга ошириш натижасида Республика бўйича жами: 497425 м3 элеваторларга ва металл сиғимларга; 1794676,7 м3 омборларга, 1546274,1 м2 майдонларга ва айвонларга ўртатилган тартибда S3-шакл хулосаси расмийлаштирилиб, жойларга тақдим этилган. Шундан, 22 та дон кластерлар ҳамда бошқа турдаги субъектларнинг дон сақлаш сиғимларини ўрганиш ва баҳолаш натижалари бўйича 12650 м3 элеваторларга ва металл сиғимларга, 214143,71 м3 омборларга ва 117130,17 м2 майдонлар ва айвонларга ўрнатилган тартибда S3-шакл хулосаси расмийлаштирилиб, жойларга тақдим этилди. (дон сақлаш сиғимларини ўрганиш ва баҳолаш бўйича жами 846 млн 422 минг сўмлик хизматлар кўрсатилди.) Марказнинг дон йўналишида 2023 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида кўрсатиладиган хизматлар Марказнинг сертификатлаштириш органи ноябрь-декабрь ойларида импорт қилинадиган донларга сифат ва мувофиқлик сертификати ҳамда синов баённомалари расмийлаштирилиб 200 млн сўмлик хизматлар кўрсатиш режалаштирилган.          

Published by agroxizmat on 2023 Ноя 23

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш