category

Янгиликлар

21 февраль Халқаро она тили куни

ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 21 февраль – Халқаро она тили куни деб эълон қилинган. Мазкур сана 2001 йилдан буён халқаро миқёсда нишонланиб келинмоқда. Халқаро она тили кунининг мазмун-моҳиятида ҳар бир халқнинг ўз миллий тафаккури, маънавияти, руҳиятининг ўзагини ташкил этадиган тилга алоҳида муҳаббатнинг белгиси ўз аксини топади. Мазкур кун она тили байрами сифатида нишонланар экан, бу байрам муносабати билан ҳар бир инсоннинг ўз Ватани ва ўз тилига бўлган муҳаббати, унга бўлган эҳтироми, қадрлаш туйғулари янгиланади. Шу муносабат билан 21 февраль санасида Марказнинг мажлислар залида Марказ ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мақомини оширишга қаратилган ислоҳотлар, хусусан, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган тарихий аҳамиятга молик саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди. Она тилимизнинг қадр-қимматини юксалтириш, унга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги, ўз тилини асраган миллатнинг истиқболи фаровон бўлиши таъкидланди.          

Published by agroxizmat on 2023 Фев 21

Марказда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан семинар бўлиб ўтди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483–1530) қолдирган бебаҳо илмий-ижодий мерос нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга. Бугун 14 феврал санасида жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири, буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланмоқда.Шу муносабат билан Марказда раҳбарлар, бўлим бошлиқлари ва мутахассис ходимлар иштирокида буюк ватандошимиз хаёти, унинг бетакрор ижоди хақида сўз юритилиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига тааълуқли ғазал ва шерлардан Марказ ходимлари ижросида тингланди.    

Published by agroxizmat on 2023 Фев 14

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича семинар

Жорий йилнинг 16 декабрь санасида Марказда "Коррупцияга қарши курашиш ва унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш" бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Марказ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, мутахассилар ва онлайн равишда ҳудудий филиаллар ҳодимлари иштирок этдилар. Мазкур семинар йиғилишини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Р. Юладшев олиб борди ва тадбир иштирокчиларига коррупция бўйича асосий тушунчалар, унинг кўринишлари, турлари ва унга қарши курашни ташкиллаштиришга оид қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, семинарда Марказ тизими иш жараёнида эҳтимолий коррупция бўйича аниқланган ҳолатларни олдини олиш, коррупцион ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан Марказнинг тегишли бўлимларига тақдим этиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди. Ушбу мавзу, тадбир - қатнашчилари орасида қизиқиш ўйғотиб, баҳс - мунозара тарзида мулоқот олиб борилди ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.            

Published by agroxizmat on 2022 Дек 17

Марказда "Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22 ноябрдаги 10/1-525-сонли топшириғи ва БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган “25 ноябрь-Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га бағишланган 2022 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” туркум тадбирларини ташкил этиш борасида тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан 2022 йил 6 декабрь санасида “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУКда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Хотин-қизларни таъзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги конвенцияни мазмун моҳиятини, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан Маънавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича Бош директор маслаҳатчиси философия фанлари доктори, профессор Мамадалиева Ноибахон Сайдаминовна таклиф қилинди. Ушбу тадбир давомида гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан сўз юритилди. Муқаддас саналган оилада аёлга нисбатан қилинган зўравонликни юртимиз келажаги учун қилинган тажовуз сифатида баҳоланиши лозимлиги, хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлаш ҳар биримиз учун ҳам фарз ҳам қарзлиги алоҳида таъкидланди.      

Published by agroxizmat on 2022 Дек 6

Уруғчилик соҳaсини ривожлaнтиришдa Туркия билaн ҳaмкорлик

Мамлакатимиздаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) ваколатхонасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳамда “Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонасининг раҳбар-мутахассислари иштирокида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда TIKA агентлиги томонидан таклиф қилинган “Ўзбекистонда уруғчилик соҳасининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва малака оширишга қаратилган техникавий ҳамкорлик” лойиҳаси бўйича мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш, уруғларни сертификатлаш ва рўйхатга олиш жараёнлари, умумий уруғ савдосининг ривожланишига имкон берувчи маркетинг бозорини ривожлантириш каби масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги соҳа сектори ходимларини Туркиядаги 5 ойдан 2 йилгача бўлган муддатли таълим ва амалиёт, малака оширишга жалб етиш ҳамда техникавий ҳамкорлик лойиҳалари бўйича музокаралар олиб борилди. Ушбу лойиҳа томонлар ўртасида уруғчилик, нав синаш ва сертификатлаш тизимларини ўрганиш ва такомиллаштиришга хизмат қилади. Учрашув мобайнида келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ҳамкорликдаги ишлар юзасидан фикрлар алмашилди. Хусусан, уларнинг амалга оширилиши фермерларга ва тадбиркорларга, соҳага доир ташкилотларга кўплаб қулайлик ва енгилликларни бериши таъкидланди. Лойиҳани сифатли ва тўлақонли шакллантириш ва дастлабки ишларни амалга ошириш юзасидан ушбу ойнинг охирида ZOOM орқали икки томонлама раҳбар ва мутахассис ходимларни жалб этган ҳолда музокаралар ўтказиш режалаштирилди. Шу билан бирга яқин келажакда Туркиядан тегишли ташкилотлар мутахассисларини Тошкентдаги TIKA ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш бўйича масала кўтарилиб, агентлик томонидан маъқулланди. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрациясининг 2022-йил 15-февралдаги 02-336-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 15-февралдаги 03/1-330-сон топшириғи билан тасдиқланган Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида агросаноат соҳасида стратегик ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси”ни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш топшириғи ижросини таъминлаш вазифаси қўйилганди. 2022-йил феврал ойида еса, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Туркиянинг Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик вазирлиги ўртасида “Қишлоқ хўжалиги соҳасида техник, илмий, иқтисодий ва мутахассислар тажрибасини алмашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида”ги Битим имзоланганди.             Манба: www.agro.uz

Published by agroxizmat on 2022 Ноя 21

Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октябрдаги 595-сон “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида ўқув семинари ўтказилди. Тадбирда турли вазирлик, қўмита ва агентликлар ходимлари билан бирга "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУКнинг 20 нафардан ортиқ масъул ходимлари қатнашдилар. Ўқув семинарини адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов Қарор ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан вазирлик ва идораларда амалга ошириладиган биринчи навбатдаги вазифалар хусусидаги маърузаси билан очиб берди. Сўнг Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари сўзга чиқиб, касбий маданият, хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқари, шунингдек ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида фикр юритишди. Семинар давомида савол-жавоблар ҳам ўтказилди. Марказда 595-сонли ВМҚ ижросини таъминлаш мақсадида 2022-йил 31-октябрдаги 118-сонли буйруқ тасдиқланган бўлиб, Марказ ва унинг таркибий бўлинмаларида ходимлар учун мажбурий бўлган идоравий одоб-ахлоқ қоидалари, идоравий одоб-аҳлоқ комиссияси таркиби,  одоб-аҳлоқ борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар, тарғибот ва тушунтириш ишларини фаол олиб бориш масалалари белгилаб берилган.           Manba: www.agro.uz

Published by agroxizmat on 2022 Ноя 17

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш