Алоқа
“Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси ҳамда 25-октабрдан 1-декабрга қадар мамлакатимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинганлиги доирасида экологик вазиятни яхшилаш, дарахт-кўчат экиш, қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, шунингдек уларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 27-ноябрь куни Марказнинг Қибрай туманида жойлашган ҳудудида дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилди.
Ушбу тадбирда Марказ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари хамда мутахассислар фаол иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар.
Шунингдек, Марказ тасарруфидаги ерларда мавжуд дарахтларни парваришлаш борасида дарахтларнинг синган шох-шаббаларини кесиш, буталаш ва тўкилган баргларни йиғиштириб олиш ишлари амалга оширилди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш