category

Янгиликлар

Ўқув курсларининг II-2023 гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 август санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг II-2023-сонли гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Ушбу имтиҳонлар Марказ ва "Ўзагроинспекция"нинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилиб, якунда курс тингловчиларига сертификатлар топширилди.  

Published by agroxizmat on 2023 Авг 28

Марказда II-2023-сонли ўқув курс тингловчилари навбатдаги амалий машғулотларда иштирок этдилар

Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курслари тингловчилари навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда қатнашдилар. Жорий йилнинг 16 август куни II-2023-сонли гуруҳи тингловчилари Марказнинг Қибрай туманида жойлашган лабораторияда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра, навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда иштирок этдилар.  Ушбу машғулотлар жараёнида Марказнинг малакали мутахассислари Д.Низамов ва У.Хасанов гуруҳ тингловчиларига қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларининг экинбоплиги, ГМО ва ҳавфсизлигини аниқлаш ҳамда сертификатлаштириш бўйича маълумотлар бериб ўтидилар.  

Published by agroxizmat on 2023 Авг 16

"Real Tex" МЧЖда навбатдаги амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифтини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида навбатдаги ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтди. Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг II-2023 гуруҳи жорий йилнинг 11 август санасида "Real Tex Tashkent" МЧЖда, тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассислари О.Мирахмедов ва Ф. Aзизхўжаева олиб бордилар. Машғулотлар жараёнида пахта толасини қайта ишлаш бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.          

Published by agroxizmat on 2023 Авг 14

II-2023-сонли ўқув курсларида навбатдаги амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида ўқув-амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 9-10 август кунлари II-2023-сонли гуруҳи тингловчилари Марказнинг Қибрай туманида жойлашган пахта лабораториясида навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда иштирок этдилар. Ушбу машғулотлар жараёнида мутахассис ходимлар тарафидан гуруҳ тингловчиларига лаборатория шароитларида пахта маҳсулотларини синаш ва сифатини аниқлаш бўйича маълумотлар бериб ўтилди.        

Published by agroxizmat on 2023 Авг 11

Пахта ҳосилдорлиги ва тола сифатини ошириш юзасидан тажриба майдонга экилган ғўза навлари устида апробация тадбири ўтказилди

Уруғлик мақсадларида экилган ғўза навларининг навдорлик даражасини аниқлаш мақсадида 2023-йилда “Қишлоқ хўжалиги махсулотлари сифатини бахолаш маркази” ДМнинг дала тажриба майдонида жорий йилда жами 224 та, шундан уруғ кўпайтириш кўчатзори авлодидан 40 та, элита авлодидан 80 та ва 1-авлодли уруғлик чигит намуналаридан 104 та экилиб, юқори агротехник тадбирлар ўтказилиб парвариш қилинди. Батафсил видео ролик орқали танишишингиз мумкин  

Published by agroxizmat on 2023 Авг 10

II-2023-сонли ўқув курсларида навбатдаги амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида ўқув-амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 2-3 август кунлари II-2023-сонли гуруҳи тингловчилари Марказнинг Қибрай туманида жойлашган пахта лабораториясида навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда иштирок этдилар. Ушбу машғулотлар жараёнида мутахассис ходимлар тарафидан гуруҳ тингловчиларига лаборатория шароитларида пахта маҳсулотларини синаш ва сифатини аниқлаш бўйича маълумотлар бериб ўтилди.  

Published by agroxizmat on 2023 Авг 3

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш