Алоқа
Марказ директорининг тегишли буйруғига асосан 22 майдан "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида навбатдаги гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 248 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган.
Жорий йилнинг 17 май куни Марказнинг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган уруғчилик йўналишидаги дала тажриба майдонида бошоқли дон экинларининг навдорлигини баҳолаш юзасидан нав назорати ташкил этилди. Марказда бундай синовлар республикада давлат эҳтиёжи учун етиштириладиган бошоқли дон уруғлари нав намуналарининг генетик (нав) сифати (навдорлиги)ни баҳолаш бўйича доимий ўтказилиб борилади. Нав назорати илмий-тадқиқот институтлари, уруғлик етиштирувчи хўжаликлар ва хорижда етиштирилиб (импорт қилинган) Республика ҳудудида экиш учун тавсия этилган, Давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалик экинлари ва истиқболли бошоқли дон экинлари навларининг дориланиб тайёрланган уруғлик тўдаларидан танлаб олиниб, нав намуналарини экиб ўрганиш йўли билан амалга оширилмоқда. Навларнинг генетик (нав) сифати (навдорлиги) кўрсаткичларини аниқлаш малакали мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти ва Ҳукуматнинг тегишли қарор талаблари асосида олиб борилади. Ҳозирги кунда, Марказнинг 3 гектарлик дала тажриба майдонида “Ўздонмаҳсулот” AК тизимидаги дон корхоналари, элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда илмий-тадқиқот институтларида экиш учун тайёрланган уруғлик буғдойларнинг 50 та навлари бўйича 3 та авлодидан жами 330 та нав намуналари, яъни кўпайтириш кўчатзори авлодидан 44 та, оригинал (суперэлита) авлодидан 176 та ва элита авлодидан 110 та нав намуналари экилиб парвариш қилинмоқда. (18 та хорижий нав ва 32 та маҳаллий навлар экилган) Бундай нав синовларини ўтказишдан асосий мақсад, қонун, ҳукумат қарорлари ва қонуности норматив ҳужжатлар ижроси таъминлаш бўлса, иккинчидан, республикада давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган уруғликларнинг генетик (нав) сифатини таъминлаш, нав аралашмалари юқори бўлган майдонларидан уруғлик дон олинишини олдини олиш, навдорликнинг бузилиб кетиши, яъни нав аралашишини олдини олиш, дон сифатини яхшилаб бориш ҳамда уруғлик дон етиштирувчи субъектларга навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган уруғликлар етказиб беришдан иборатдир. “Ўзагроинспекция” Aхборот хизмати
Aндижон вилояти Aндижон тумани Дон ва дуккакли экинлар ИТИда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўздонмаҳсулот” AК томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда уруғлик дон етиштириш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва муаммолар, илғор тажрибаларни оммалаштириш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди. Ўқув-амалий семинар иштирокчилари дастлаб Олтинкўл туманидаги “Aндижондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги уруғлик цехи фаолияти, мавсумга тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шундан сўнг Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти тажриба майдонларида синовдан ўтказилаётган кузги юмшоқ буғдойнинг хорижий ва маҳаллий навларини экологик нав синови, бирламчи уруғчилик тизими ҳамда тажриба майдонларида жорий этилган томчилатиб суғориш лойиҳаси билан танишди. - Уруғлик дон етиштириш қишлоқ хўжалиги ривожи, умуман, юртимиз иқтисодиётини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади, - дейди Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти директори Р. Сиддиқов. - Шу маънода ўтказилган илмий-амалий семинар мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга, янада юқори босқичга кўтаришга, илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштиришга ёрдам беради. Aнжуманда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг масъул раҳбар ва мутахассислари билан бир қаторда Aгросаноат мажмуи устидан назорат инспекцияси “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши назорат қилиш бошқармаси" бошлиғи М. Қурбонбоев, бош мутахассис Ш.Хайитов ҳамда "Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК директори Ж. Каримовлар ҳам иштирок этиб, тадбир қатнашчиларининг “Бошоқли дон экинлари уруғлик майдонларини апробациядан ўтказиш тартиби”, “Республикада экилаётган бошоқли дон экинлари навлари ва уларни ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб жойлаштириш”, “Янги яратилаётган ва истиқболли ғалла навларини Давлат нав синаш участкаларига топшириш ва синовдан ўтказиш” каби мавзуларга оид маърузалари тингланди. Иштирокчилар томонидан маърузалар, шунингдек, мавзу доирасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Мавзу бўйича иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга мутахассис ва мутасаддилар батафсил жавоб қайтарди.
Жорий йилнинг 11 май санасида “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Aгроинновация” ток-шоусининг навбатдаги сонида "Ўзагроинспекция"ва "Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" Давлат унитар корхонаси мутахассислари иштирок этдилар. Кўрсатувнинг ушбу сони "Ўзагроинспекция" ва Марказда амалга оширилаётган янгиликларга бағишланди. Ушбу кўрсатувни қуйидаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин
"Ўзагроинспекция”нинг 2023-йил 30-мартдаги 01/4-7-561-сонли топшириғи билан юборилган 2023-йил 28-февралдаги 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга еътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ПФ-27-сон фармони ва “ЧОРA- ТAДБИРЛAР” дастурининг 13-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Марказда ҳамда худудий филиалларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасига кўра, Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва марказий аппаратда фаолият юрутаётган, ногирон фарзанди бор, кам таъминланган ва саратон касаллигига чалинган аёлларга Рамазон хайити муносабати билан моддий ёрдам кўрсатилди. Келажакда ушбу савобли ишларни давом еттириш ҳамда корхонада меҳнат қилаётган аёлларни хар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти томонидан ишлар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзагроинспекция"нинг тегишли буйруқларига асосан ходимларнинг касбий билимларини ошириш бўйича Вазирлик томонидан "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Хукуматининг қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган йер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қабул қилинган норматив хуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тўғрисида, ҳамда соҳага оид ислоҳотлар, амалга оширилаётган тадбирлар ва келгусидаги вазифалар", "Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, еришилган натижалар ва истиқболли вазифалар тўғрисида", "Доривор ўсимликлар йетиштириш соҳасига оид ислоҳотлар, амалга оширилаётган тадбирлар ва келгусидаги вазифалар" ҳамда "Республикада ғаллачиликни ривожлантиришга оид 2021-2022-йилларда қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар моҳияти, амалга оширилган натижалар ва галдаги вазифалар тўғрисида" мавзуларида видеодарсликлар асосида "Касбий маърифат" соатлари ўтказилиб, Марказ ходим ва мутахассислари ушбу мавзуларни тўлиқ ўзлаштириши таъминланмоқда.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш