category

Янгиликлар

Уруғлик ғалла майдонларидадала апробация кўригини ўтказиш бўйича ўқув курслари якунланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2021-йил 12-октябрдаги 641-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Уруғлик учун екилган майдонларда қишлоқ хўжалиги екинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 25-апрелдаги “Уруғлик дон олиш учун екилган ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш тўғрисида”ги 115-сонли буйруғининг 6-бандида ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича республиканинг кўргазмали ўқув-семинарини ташкил қилиш топшириғи берилган. Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасида жорий йилнинг 3 – 8 май кунлари “Уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби” бўйича шартнома асосида ўқув курси ташкил етилди. Мазкур ўқув курсида назарий ва амалий ўқув машғулотлари амалдаги норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган ўқув- тематик дастурларга мувофиқ машғулотлар амалга оширилди. Ўқув курсида машғулотлар кўп йиллик тажрибага ега мутахассислар томонидан ўтказилиб, курс якуни билан тингловчиларга махсус гувоҳнамалар тақдим етилди.  

Published by agroxizmat on 2024 Май 8

“Уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби” бўйича ўқув курси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октабрдаги 641-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 25-апрелдаги “Уруғлик дон олиш учун экилган ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш тўғрисида”ги 115-сонли буйруғининг 6-бандида ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича республиканинг кўргазмали ўқув-семинарини ташкил қилиш топшириғи берилган. Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасида жорий йилнинг 3 май санасидан “Уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби” бўйича шартнома асосида ўқув курси ташкил этилди. Мазкур ўқув курсида назарий ва амалий ўқув машғулотлари амалдаги меъёрий - ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солишга доир меъёрий ҳужжатлар ҳамда халқаро меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув- тематик дастурларга мувофиқ машғулотлар олиб борилмоқда. Ўқув курсида назарий ва амалий машғулотлар кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан ўтказилиб, курс якуни билан тингловчиларга махсус гувоҳномалар тақдим этилади.    

Published by agroxizmat on 2024 Май 4

Марказнинг Хоразм вилояти филиалида янги лаборатория барпо етилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 29-феврал – 1-март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар асосида “Ўзагроинспекция” қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг Хоразм вилояти Урганч шаҳри Ёғду кўчаси 2-уйда жойлашган Хоразм вилоят филиалида “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари сифатини баҳолаш лабораторияси” ташкил этилди ва жорий йилнинг 25-апрель куни ушбу лабораториянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Лаборатория 7 та хонадан иборат бўлиб,  барча хоналар СанПиН қоидалари бўйича барпо этилган, хоналарга ёритиш мосламалари етарли даражада тўлиқ ўрнатилиб, хоналарга тоза ичимлик суви ва канализация тортилган, замонавий лаборатория мебель (шкаф, стол, стул, тумба) билан жиҳозланган.   Шу билан бирга уруғчилик лабораторияларини модернизация қилиш дастури доирасида янги лаборатория учун 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги  30 турдаги 80 та ўлчов воситалари ва синов қурилмалари билан тўлиқ таъминланди ҳамда лабораторияга ўлчов воситалари ва синов қурилмалари тўлиқ ўрнатилиб, калибрлашдан ўтказилди, калибрлаш сертификатлари олинди ва ишчи ҳолатга келтирилди. - лаборатория ходимларининг кимёвий синовлар билан ишлашда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маҳсус кийимлар ва мосламалар билан таъминландилар. Ушбу янги лаборатория аккредитацияланган Марказий уруғчилик лабораториясининг негизида филиал сифатида барпо қилинган бўлиб, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш бўйича синовларни амалга ошириш ва хулоса бериш мақомига эга фаолиятни олиб боради. Шу билан бирга, ушбу лабораторияни индивидуал лаборатория сифатида фаолият кўрсатиши учун белгиланган тартибда O`z DSt ISO/IEС 17025:2019 давлат стандарти талаблари бўйича аккредитациядан ўтказиш мақсадида “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУКга  янги лабораторияга тегишли барча ҳужжатлар тўпламини экспертизадан ўтказиш ва аккредитация қилиш мақсадида аризалар тақдим қилинган.  Мазкур янги барпо қилинган лабораторияни расмий очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокимлиги, соҳа идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Янги ташкил этилган лаборатория ишга туширилиши билан Хоразм вилоятида маҳаллий уруғчилик ва тадбиркорлик субъектлари томонидан етиштирилган, тайёрланган ҳамда хориждан импорт қилинадиган уруғликларни экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш ишларининг вилоятнинг ўзида амалга оширилиши ҳамда синов жараёнларининг тезкорлиги ва иш самарадорлигининг ортишига эришилади.           

Published by agroxizmat on 2024 Апр 25

Марказнинг Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасининг 2024 йил 22 апрелдаги  40-сон хатига  биноан, “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири шиори остида Республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи”да «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 апрел куни ўтказилган ғолибларни тақдирлаш маросимида Марказнинг Касаба уюшмаси қўмитасининг раиси Атабаев Махамеджан Закирович ва Меҳнат муҳофазаси муҳандиси Мирахмедов Отабек Амановичлар қатнашдилар.  

Published by agroxizmat on 2024 Апр 24

Марказ фаолиятини рақамлаштириш мақсадида, янги ахборот тизими ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси фаолиятини рақамлаштириш, давлат хизматларини кўрсатишда  инсон омилини камайтириш, ортиқча оворагарчиликлар ва коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида, “agrosert.uz” домени остида онлайн платформа ишга туширилди.  Ушбу тизим орқали қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ҳамда пахта маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича хизматларни онлайн равишда кўрсатиш йўлга қўйилди.  Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун онлайн тарзда аризалар қабул қилинади. Фойдаланувчиларга қўлай бўлиши учун тизимга электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали кириш ҳам йўлга қўйилган.  Бугунги кунда “agrosert.uz” ахборот тизимини янада такомиллштириш мақсадида, бошқа давлат ташкилотларнинг тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда.  

Published by agroxizmat on 2024 Мар 26

Марказда «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ҳашар ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири фармойишига кўра, Республикада “Навруз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-йил 16-18-март кунлари “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 16-март куни марказий аппарат ҳамда лаборатория ходимлари томонидан Марказга тегишли ҳудуд ва бинолар атрофлари, ички ҳудудлари тартибга келтирилди, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозаланди ҳамда дов-дарахтларни буталаш ва бўяш ишлари амалга оширилди.            

Published by agroxizmat on 2024 Мар 16

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш