AҚШ тажрибаси Ўзбекистонда қўлланилади

Айни пайтда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошчилигидаги делегация Aмерика Қўшма Штатларида бўлиб турибди. Вазирлик мутасаддиларининг ташриф мақсади аниқ, пахтачилик ва уруғчилик соҳасида тажриба алмашиш, мамлакатимизда хориж тажрибаси асосида замонавий технологияларни жалб қилиш.

Делегация аъзолари ташрифнинг илк кунида AҚШ Қишлоқ хўжалиги департаменти (вазирлиги) ва Ўсимлик ва ҳайвонот соғлиғи инспексияси хизмати APHIS вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Aмерикада пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишлар, соҳадаги сўнгги тажрибалар ва технологиялар, жумладан, мазкур йўналишда экспорт ва импорт имкониятларини кенгайтириш учун ҳамда уруғ, ўсимлик ва тайёр маҳсулотларнинг табиий зараркунандалар, пестицид ва бошқа хавфлардан ҳимоя қилишга қаратилган технологиялар, фумигация амалиёти, муаммолар ўчоғини йўқ қилиш усуллари намойиш этилди.

Шундан сўнг томонлар ўртасида музокаралар ўтказилиб, Aмерика тажрибаси асосида мазкур технологияларни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш ва бу борада махсус тренинглар ўтказиш масаласи ўртага ташланди.

Ушбу таклиф америкалик аграр соҳа вакиллари томонидан ижобий баҳоланиб, ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда келгусида ташаббусларни ўз ичига олган ҳужжатни имзолашга келишиб олинди. Шу билан бирга, АҚШ томонидан пахтачилик соҳасидаги етакчи штатларидан бири бўлмиш Техасда пахта ва пахта уруғчилиги соҳасидаги амалий ишлар билан яқиндан таништириш учун амалий ёрдам берилишига келишиб олинди.

Қайд этиш жоизки, делегация таркибида Марказнинг пахта йўналишининг тажрибали мутахассиси Жаҳонгир Пўлатов ҳам иштирок этмоқда.

Манба: агро.уз


photo2024-01-2317-34-02.jpg

photo2024-01-2418-30-42.jpg

photo2024-01-2317-34-03.jpg


Published by agroxizmat on 2024 Янв 28

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш