Алоқа
Бугунги кунда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида "Ўзагроинспексия” қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси томонидан Республикамизда маҳаллий етиштириладиган ва хориждан кириб келадиган уруғликларни тезкор ва юқори аниқликда экинбоплик сифат кўрсаткичларини баҳолаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган ҳудудий лаборатория янгидан барпо этилди. Бугун ушбу масканнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг бошлиғи Фарход Эрманов ҳамда бир қатор соҳа раҳбарлари иштирок етишди.
Жаҳон банки томонидан ажратилган 4 млн AҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлар ҳисобига лаборатория энг сўнгги замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, модернизация қилинди ва натижада ўтказиладиган синовларда иш самарадорлиги ва тезкорлиги ошишига ҳамда инсон омилини кескин камайишига олиб келди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида Пахта-тўқимачилик кластерлари ва уруғлик билан шуғулланувчи корхоналарда уруғликларни етиштириш, жамғариш, сақлаш, қайта ишлаш ва экиш учун реализация қилиш жараёнларида уруғликларни сифатини таъминлашга ҳамда сифати паст уруғликларни экилиб кетишининг олди олинмоқда.
Бугунги кунда, мазкур лаборатория томонидан Қорақалпоғистон Республикадаги мавжуд Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ишлаб чиқарилаётган пахта маҳсулотлари, яъни пахта толаси, пахта момиғи ва пахта техник чигитини сифат кўрсаткичларини аниқлаш, техник чигитнинг ёғдорлик кўрсаткичини аниқлаш, уларга ҳужжатлар расмийлаштириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган пахта тойлари вазнини ўлчаш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Пахта толасининг сифат кўрсаткичларини замонавий HVI тизимида аниқлаш жараёнида биргина толанинг 14 та сифат кўрсаткичлари аниқланади.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш