Contacts
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17-банди, ж) кичик банди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2021 йил 28 июлдаги И-46-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 30 июль санасида Марказ директорининг буйруғи тасдиқланди.
Ушбу буйруқга асосан 2021 йил 1 декабрь санасидан сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни дубликатини бериш учун қонунчилик ҳужжатларида миллий валютада белгиланган тўловларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизигача миқдорда белгиланди (қонунчилик ҳужжатларида тўловлар белгиланмаган ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоиздан кам миқдорида белгиланган ҳоллар бундан мустасно). Бунда, QR-код қўйилган, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатларини бериш учун тўлов ундирилмаслигини таъминланиши лозим.
Шунингдек Марказ томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини белгиланган муддатларда Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш белгиланди. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун ҳар қандай тўловларнинг Марказ ҳисобига йўналтирилган қисмининг камида 20 фоизи Марказ ва унинг ҳудудий филиалларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, шунингдек, қоғоз кўринишидаги ҳужжатларни рақамлаштириш учун йўналтирилиши белгиланди.
Мазкур буйруқга мувофиқ Марказнинг тегишли бўлинмалари томонидан 2022 йил 1 январдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан қатор ҳужжат ва маълумотларни талаб қилиш бекор қилинди ва ушбу ҳужжат ва маълумотларни масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиши белгилаб қўйилди.
Poll
Contacts
Contact form