Алоқа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири фармойишига кўра, Республикада “Навруз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-йил 16-18-март кунлари “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 16-март куни марказий аппарат ҳамда лаборатория ходимлари томонидан Марказга тегишли ҳудуд ва бинолар атрофлари, ички ҳудудлари тартибга келтирилди, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозаланди ҳамда дов-дарахтларни буталаш ва бўяш ишлари амалга оширилди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш