Алоқа
"Ўзагроинспекция" қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”да жорий йилнинг 14-февраль куни Aлишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган “Икки буюк аллома” шиори остида маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда меҳмон сифатида Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган Ўзбек Миллий академик драма театри артисти Раъно Ярашева, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳамда “Гулхан” журналининг бош муҳаррири Захро Хасанова ва Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳибаси шоира Фароғат Худойқуловалар иштирок етдилар.
Марказнинг ҳудудий филиаллари онлайн равишда "ZOOM" платформаси орқали ушбу тадбирда қатнашдилар.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш