Алоқа
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасининг 2024 йил 22 апрелдаги 40-сон хатига биноан, “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири шиори остида Республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи”да «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 апрел куни ўтказилган ғолибларни тақдирлаш маросимида Марказнинг Касаба уюшмаси қўмитасининг раиси Атабаев Махамеджан Закирович ва Меҳнат муҳофазаси муҳандиси Мирахмедов Отабек Амановичлар қатнашдилар.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш