Марказнинг Хоразм вилояти филиалида янги лаборатория барпо етилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 29-феврал – 1-март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар асосида “Ўзагроинспекция” қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг Хоразм вилояти Урганч шаҳри Ёғду кўчаси 2-уйда жойлашган Хоразм вилоят филиалида “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари сифатини баҳолаш лабораторияси” ташкил этилди ва жорий йилнинг 25-апрель куни ушбу лабораториянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Лаборатория 7 та хонадан иборат бўлиб,  барча хоналар СанПиН қоидалари бўйича барпо этилган, хоналарга ёритиш мосламалари етарли даражада тўлиқ ўрнатилиб, хоналарга тоза ичимлик суви ва канализация тортилган, замонавий лаборатория мебель (шкаф, стол, стул, тумба) билан жиҳозланган.

 

Шу билан бирга уруғчилик лабораторияларини модернизация қилиш дастури доирасида янги лаборатория учун 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги 

30 турдаги 80 та ўлчов воситалари ва синов қурилмалари билан тўлиқ таъминланди ҳамда лабораторияга ўлчов воситалари ва синов қурилмалари тўлиқ ўрнатилиб, калибрлашдан ўтказилди, калибрлаш сертификатлари олинди ва ишчи ҳолатга келтирилди. - лаборатория ходимларининг кимёвий синовлар билан ишлашда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маҳсус кийимлар ва мосламалар билан таъминландилар.

Ушбу янги лаборатория аккредитацияланган Марказий уруғчилик лабораториясининг негизида филиал сифатида барпо қилинган бўлиб, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш бўйича синовларни амалга ошириш ва хулоса бериш мақомига эга фаолиятни олиб боради.

Шу билан бирга, ушбу лабораторияни индивидуал лаборатория сифатида фаолият кўрсатиши учун белгиланган тартибда O`z DSt ISO/IEС 17025:2019 давлат стандарти талаблари бўйича аккредитациядан ўтказиш мақсадида “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУКга  янги лабораторияга тегишли барча ҳужжатлар тўпламини экспертизадан ўтказиш ва аккредитация қилиш мақсадида аризалар тақдим қилинган. 

Мазкур янги барпо қилинган лабораторияни расмий очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокимлиги, соҳа идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Янги ташкил этилган лаборатория ишга туширилиши билан Хоразм вилоятида маҳаллий уруғчилик ва тадбиркорлик субъектлари томонидан етиштирилган, тайёрланган ҳамда хориждан импорт қилинадиган уруғликларни экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш ишларининг вилоятнинг ўзида амалга оширилиши ҳамда синов жараёнларининг тезкорлиги ва иш самарадорлигининг ортишига эришилади. 

 

photo2024-04-2512-07-58.jpg

photo2024-04-2512-12-08.jpg

 

photo2024-04-2512-12-44.jpg

 

photo2024-04-2512-13-24.jpg

 

photo2024-04-2512-12-50.jpgphoto2024-04-2512-12-10.jpg

 

Published by agroxizmat on 2024 Апр 25

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш