Алоқа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курси ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Бугунги кунда 1-2024 сонли ўқув курсида 4 кишидан иборат тингловчилар таҳсил олмоқда. Ушбу курс тингловчилари учун тасдиқланган ўқув тематикага асосан, тўқимачилик корхоналарнинг технологик жараёни ўрганиш ва амалда танишиш ўқув-амалий машғулотлари киритилган. Шунга кўра, жорий йилнинг 26 июнь куни "REALTEKS Tashkent" МЧЖда Марказнинг тажрибали мутахассиси О. Мирахмедов бошчилигида амалий машғулотлар бўлиб ўтди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш