Алоқа
"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси барчангизни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз бўлган - Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан чин қалбдан муборакбод этади. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-тотувлик, кўтаринки кайфият ҳамиша ҳамрохингиз бўлишини тилаб қолади.
Бугунги кунда, Бирлашган миллатлар ташкилоти озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси (ФAО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда “СОВИД-19 га жавобан картошкачилик соҳасини тиклаш ва ривожлантириш” лойиҳасини муваффақиятли амалга оширмоқда. Ушбу лойиҳа илғор тажрибалар асосида барқарор картошка йетиштириш тизимини ривожлантириш, коронавирус пандемиясининг картошка тармоғига салбий таъсирининг олдини олиш, картошка навларини рўйхатга олиш ва уруғлик картошкасини сертификатлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Шу мақсадда, лойиҳа доирасида 2022 йилнинг 22 августидан 26 августига қадар ФAО нинг картошка бўйича халқаро експерти жаноб Меҳмет Емин Чалишкан Ўзбекистонда бўлиб, манфаатдор томонлар билан учрашув ўтказиш, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги нав синов майдончаларига ташриф буюриши кўзда тутилган Бугун 23 август куни, “Ўзагроинспекция” ҳузуридаги "Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонасида ФAО халқаро експертини Республика ҳудудларида уруғлик картошкани сертификатлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида “Ўзагроинспекция” масъул ходимлари билан учрашуви ташкил етилди. Тадбирда Aгроинспекциянинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги екинлари уруғлари етиштиришни назорт қилиш бўлими бошлиғи Х. Махмудов ва Марказнинг марказий лаборатория мудири У. Хасановлар иштирок етиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат томонидан уруғлик картошка йетиштириш ҳажмини йилдан йилга кўпайтириш борасида қабул қилинаётган қарорлар, шунингдек, картошка уруғчилигини ривожлантиришда хусусий секторнинг роли, бугунда уруғлик картошкани сертификатлаштириш, сақлаш ва реализация қилиниши бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим етдилар. Марказий Осиёда картошка истеъмоли аҳоли жон бошига йиллик 52,6 кг ни ташкил етади, шунинг учун, унга нисбатан "иккинчи нон" ибораси қўлланилади. Қолаверса, картошка озиқ-овқат хавфсизлиги, тўйимлилиги ва даромад олиш учун енг катта салоҳиятга ега асосий екин тури ҳисобланади. Мамлакатимизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида 150 дан ошиқ картошка навлари йетиштирилади. Умумий майдони 130 минг гектар бўлган ҳудудларда ҳозирда ўртача ҳосилдорлик гектарига тахминан 22 тонна, йилига жами ҳосил тахминан 2,9 млн тоннани ташкил етади. 1,8 миллион тонна картошка ички истеъмол учун ишлатилади, 700 минг тонна ҳосил табиий ва техник воситалар туфайли йўқотилса, 450 минг тоннаси уруғлик фонди захирасига жўнатилади, 130 минг тоннаси еса хўжаликларда сақланади. Бундан ташқари, ҳар йили аҳоли истеъмоли учун Ўзбекистонга тахминан, 250 минг тонна картошка Россия, Қозоғистон, Покистон ва Беларус каби давлатлардан импорт қилинади. Учрашув сўнгида Бирлашган миллатлар ташкилоти озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) нинг халқаро эксперти жаноб М. Чалишкан картошка етиштиришда жаҳон тажрибаси билан ўртоқлашиб, ўзини қизиқтирган бир қатор саволларга Aгроинспекция ва Марказ вакилларидан жавоблар олди. Манба: "Ўзагроинспекция" Aхборот хизмати
"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси таълим хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган КМО 0301-сонли лицензия ва 030171-сонли тасдиқномага асосан, жорий йилнинг 4 август санасидан "Ахборот технологиялари асослари" ZOOM платформаси орқали онлайн курсларида "Ўзагроинспекция"нинг жами 229 та ходимлари ўз малака ва кўникмаларини ошириб келмоқдалар. Ушбу ўқув курслари Марказнинг “Мутахассислар тайёрлаш ўқув курслари” томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, жами 30 соатлик назарий ва амалий машғулотлардан иборатдир.
БИРИНЧИ ЁРДАМ — бахтсиз ҳодисалар рўй берганда, киши шикастланганда ёки тўсатдан касал бўлиб қолганда унинг ҳаётини саклаб қолиш ва ёмон асоратлардан омон қолиши учун кўрсатиладиган тез ва оддий тадбирлар мажмуи; тиббий ходим етиб келгунча ёки уларни касалхонага олиб боргунча амалга оширилади. Шундай вазиятларда иш жойида тўғри ҳаракат қилиш, тиббиёт ашёлари ва дорилардан тўғри фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 29 июль санасида Марказнинг уруғчилик йўналишида меҳнат муҳофазаси ва биринчи ёрдамни кўрсатишда тиббий ашёлардан фойдаланиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда ходимлар меҳнат фаолияти давомида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, инсон ҳаётига хавф солганда, жарохат олганда ёки касал бўлганда биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш, жихозлар ва дорилардан тўғри фойдаланиш бўйича Марказнинг меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси О. Мирахмедов томонидан семинар иштрокчиларига батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот олишнинг асосий негизи уруғчиликка боғлиқ бўлиб, уруғ бозорини шакллантиришда уруғларни етиштириш, қайта ишлаш ҳамда навдорлик ва экинбоплик сифатларини назорат қилиш алоҳида аҳамият касб этади. "Ўзагроинспекция"нинг Наманган вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК вилоят филиали билан ҳамкорликда "Учқўрғон уруғлик дон қабул қилиш" шохобчасида 2023 йил ҳосили учун сифатли уруғлик тайёрлаш мақсадида саралаш, тозалаш, дорилаш ва қадоқлаш ҳамда уруғлик дон тарқатиш шохобчаларига тарқатиш бўйича кўргазмали ўқув-семинари ўтказилди. Анжуманда таъкидланганидек, жорий йил ҳосилидан вилоят бўйича жами 17 минг 112 тонна уруғлик дон тайёрланди. Уларни белгиланган меъёр ва стандарт талабаларига мос равишда сақлаш билан бирга саралаш, дорилаш каби юмушлар ҳам бошланди. Вилоятдаги 5 та уруғлик донни қайта ишлаш цехларида тайёргарликнинг ҳолати, зарур захираларнинг яратилгани семинарда кенг муҳокама қилинди. Ушбу жараёнда “Ўзагроинспекция” ҳамда “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК вилоят филиали мутахассислари томонидан стандарт талаблар асосида сифатли уруғлик тайёрлаш мақсадида тизимли ва қатъий назорат ўрнатилган бўлиб, уруғлик-дон тайёрлаётган цехларга инспекциянинг ҳудудий бўлимлари ходимлари бирикитирилди ва улар томонидан давлат стандарти талаби асосида уруғлик дон тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва навлар аралашмаси бўйича доимий назорат ишлари олиб борилади. Семинар иштирокчилари "Учқўрғон уруғлик дон қабул қилиш" шохобчасининг мавсумга тайёргарлиги билан яқиндан танишдилар. Н. Исомитдинов, “Ўзагроинспекция” Наманган вилояти бошқармаси бош инспектори Манба: agroinspeksiya.uz
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш