Алоқа
Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октябрдаги 595-сон “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда турли вазирлик, қўмита ва агентликлар ходимлари билан бирга "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУКнинг 20 нафардан ортиқ масъул ходимлари қатнашдилар.
Ўқув семинарини адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов Қарор ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан вазирлик ва идораларда амалга ошириладиган биринчи навбатдаги вазифалар хусусидаги маърузаси билан очиб берди. Сўнг Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари сўзга чиқиб, касбий маданият, хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқари, шунингдек ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида фикр юритишди. Семинар давомида савол-жавоблар ҳам ўтказилди.
Марказда 595-сонли ВМҚ ижросини таъминлаш мақсадида 2022-йил 31-октябрдаги 118-сонли буйруқ тасдиқланган бўлиб, Марказ ва унинг таркибий бўлинмаларида ходимлар учун мажбурий бўлган идоравий одоб-ахлоқ қоидалари, идоравий одоб-аҳлоқ комиссияси таркиби, одоб-аҳлоқ борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар, тарғибот ва тушунтириш ишларини фаол олиб бориш масалалари белгилаб берилган.
Manba: www.agro.uz
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш