category

Янгиликлар

I-2022-сонли ўқув гуруҳида навбатдаги амалий машғулотлар бўлиб ўтди

  Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг"  курсларининг 6 кишидан иборат I-2022 гуруҳи жорий йилнинг 30 март санасида "Real TEX Tashkent" МЧЖда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассислари О.Мирахмедов ва М. Арипжанов олиб бордилар.Машғулотлар жараёнида пахта толасини қайта ишлаш бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.       

Published by agroxizmat on 2022 Мар 30

Марказнинг уруғчилик йўналиши мутахассислари семинар-тренингда иштирок этдилар

Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчилик ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш “Уруғ етиштириш ва уруғлик  сифатини назорат қилиш” мавзусидаги семинар-тренинг дастури доирасида Марказнинг уруғчилик йўналишининг малакали мутахассислари иштирок этдилар. Шунингдек, тасдиқланган ўқув-режага асосан йўналишлар ва ҳудудий филиалларда техник-амалий ўқув дарслари жорий йилнинг 25 март санасида давом эттирилди.      

Published by agroxizmat on 2022 Мар 25

Навруз айёми муборак!

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси барчангизни янгиланиш ва покланиш рамзи бўлган Наврўз айёми билан самимий қутлайди! Ҳар бир хонадонга бахт ва фаровонлик ҳамрох бўлишини тилаб қолади!    

Published by agroxizmat on 2022 Мар 21

Ўқув курсларида навбатдаги амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг"  курсларининг 6 кишидан иборат I-2022 гуруҳи жорий йилнинг 4 март санасида "Real Agro Cotton" МЧЖда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассиси М. Арипжанов олиб борди ва машғулотлар жараёнида пахта тозалаш  корхонасида пахта хомашёни қайта ишлаш, пахта толасини тозалаш, пресслаш жараёнларни ўрганиш бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.          

Published by agroxizmat on 2022 Мар 4

Марказда "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курслари гуруҳи очилди

  Марказ директорининг жорий йилнинг 25 февралдаги 18 и/ч-сонли буйруғига асосан 28 февраль санасидан "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида навбатдаги гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 248 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган. Ўқув курсида Республикамизнинг пахта кластерлари ва Марказнинг пахта йўналиши ходимлари тингловчи сифатида қатнашмоқдалар.           

Published by agroxizmat on 2022 Мар 1

Амалий техник ўқишлар давом этмоқда

Жорий йилнинг 18 февраль куни Марказ йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда тасдиқланган режага асосан навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.        

Published by agroxizmat on 2022 Фев 18

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш