category

News

21 февраль Халқаро она тили куни

ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 21 февраль – Халқаро она тили куни деб эълон қилинган. Мазкур сана 2001 йилдан буён халқаро миқёсда нишонланиб келинмоқда. Халқаро она тили кунининг мазмун-моҳиятида ҳар бир халқнинг ўз миллий тафаккури, маънавияти, руҳиятининг ўзагини ташкил этадиган тилга алоҳида муҳаббатнинг белгиси ўз аксини топади. Мазкур кун она тили байрами сифатида нишонланар экан, бу байрам муносабати билан ҳар бир инсоннинг ўз Ватани ва ўз тилига бўлган муҳаббати, унга бўлган эҳтироми, қадрлаш туйғулари янгиланади. Шу муносабат билан 21 февраль санасида мажлислар залида Марказ ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ўзбек тилини ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мақомини оширишга қаратилган ислоҳотлар, хусусан, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган тарихий аҳамиятга молик саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди. Она тилимизнинг қадр-қимматини юксалтириш, унга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги, ўз тилини асраган миллатнинг истиқболи фаровон бўлиши таъкидланди.          

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Feb 21, 2023

Markazda Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 540 yilligi munosabati bilan seminar boʼlib oʼtdi

Zahiriddin Muhammad Bobur (1483–1530) qoldirgan bebaho ilmiy-ijodiy meros nafaqat milliy madaniyatimiz va xalqimiz adabiy-estetik tafakkurining shakllanishida, balki jahon adabiyoti, ilm-fani va davlatchiligi tarixida alohida oʼringa ega. Bugun 14 fevral sanasida jahon tarixida oʼchmas iz qoldirgan betakror siymolardan biri, buyuk shoir, qomusiy olim, davlat arbobi va mohir sarkarda Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 540 yilligi keng nishonlanmoqda.Shu munosabat bilan Markazda rahbarlar, bo'lim boshliqlari va mutaxassis xodimlar ishtirokida buyuk vatandoshimiz xayoti, uning betakror ijodi xaqida so'z yuritilib, Zahiriddin Muhammad Bobur qalamiga taa'luqli g'azal va sherlardan Markaz xodimlari ijrosida tinglandi.  

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Feb 14, 2023

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича семинар

Жорий йилнинг 16 декабрь санасида Марказда "Коррупцияга қарши курашиш ва унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш" бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Марказ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, мутахассилар ва онлайн равишда ҳудудий филиаллар ҳодимлари иштирок этдилар. Мазкур семинар йиғилишини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Р. Юладшев олиб борди ва тадбир иштирокчиларига коррупция бўйича асосий тушунчалар, унинг кўринишлари, турлари ва унга қарши курашни ташкиллаштиришга оид қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, семинарда Марказ тизими иш жараёнида эҳтимолий коррупция бўйича аниқланган ҳолатларни олдини олиш, коррупцион ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан Марказнинг тегишли бўлимларига тақдим этиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди. Ушбу мавзу, тадбир - қатнашчилари орасида қизиқиш ўйғотиб, баҳс - мунозара тарзида мулоқот олиб борилди ва иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.            

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Dec 17, 2022

Марказда "Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22 ноябрдаги 10/1-525-сонли топшириғи ва БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган “25 ноябрь-Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”га бағишланган 2022 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” туркум тадбирларини ташкил этиш борасида тасдиқланган чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан 2022 йил 6 декабрь санасида “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУКда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ҳамда “Хотин-қизларни таъзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги конвенцияни мазмун моҳиятини, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан Маънавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича Бош директор маслаҳатчиси философия фанлари доктори, профессор Мамадалиева Ноибахон Сайдаминовна таклиф қилинди. Ушбу тадбир давомида гендер зўравонликнинг кўринишлари, яъни руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик бўйича билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш, аёлларни ўз ҳақ-ҳуқуқлари бўйича етарли билимга эга бўлиши зарурлиги юзасидан сўз юритилди. Муқаддас саналган оилада аёлга нисбатан қилинган зўравонликни юртимиз келажаги учун қилинган тажовуз сифатида баҳоланиши лозимлиги, хотин-қизларга нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлаш ҳар биримиз учун ҳам фарз ҳам қарзлиги алоҳида таъкидланди.      

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Dec 6, 2022

Urugʼchilik sohasini rivojlantirishda Turkiya bilan hamkorlik

Mamlakatimizdagi Turkiya hamkorlik va muvofiqlashtirish agentligi (TIKA) vakolatxonasida Qishloq xo‘jaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xo‘jaligi ekinlari navlarini sinash markazi, Urug‘chilikni rivojlantirish markazi hamda “Agrosanoat majmuida xizmatlar ko‘rsatish markazi” Davlat unitar korxonasining rahbar-mutaxassislari ishtirokida hamkorlik uchrashuvi bo‘lib o‘tdi. Tadbirda TIKA agentligi tomonidan taklif qilingan “O‘zbekistonda urug‘chilik sohasining barqаror rivojlanishiga hissa qo‘shish va malaka oshirishga qaratilgan texnikaviy hamkorlik” loyihasi bo‘yicha mamlakatimizda qishloq xo‘jaligi ekinlari navlarini sinash,  urug‘larni sertifikatlash va ro‘yxatga olish jarayonlari, umumiy urug‘ savdosining rivojlanishiga imkon beruvchi marketing bozorini rivojlantirish kabi masalalar muhokama etildi. Shuningdek, O‘zbekistondagi soha sektori xodimlarini Turkiyadagi 5 oydan 2 yilgacha bo‘lgan muddatli  taʼlim va amaliyot, malaka oshirishga jalb etish hamda texnikaviy hamkorlik loyihalari bo‘yicha muzokaralar olib borildi. Ushbu loyiha tomonlar o‘rtasida urug‘chilik, nav sinash va sertifikatlash tizimlarini o‘rganish va takomillashtirishga xizmat qiladi. Uchrashuv mobaynida kelgusida amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan hamkorlikdagi ishlar yuzasidan fikrlar almashildi. Xususan, ularning amalga oshirilishi fermerlarga va tadbirkorlarga, sohaga doir tashkilotlarga ko‘plab qulaylik va yengilliklarni berishi ta’kidlandi. Loyihani sifatli va to‘laqonli shakllantirish va dastlabki ishlarni amalga oshirish yuzasidan ushbu oyning oxirida ZOOM orqali ikki tomonlama rahbar va mutaxassis xodimlarni jalb etgan holda muzokaralar o‘tkazish rejalashtirildi. Shu bilan birga yaqin kelajakda Turkiyadan tegishli tashkilotlar mutaxassislarini Toshkentdagi TIKA vakolatxonasi ko‘magida O‘zbekistonga tashrifini tashkillashtirish bo‘yicha masala ko‘tarilib, agentlik tomonidan maʼqullandi. Maʼlumot o‘rnida, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining 2022-yil 15-fevraldagi 02-336-son hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-fevraldagi 03/1-330-son topshirig‘i bilan tasdiqlangan O‘zbekiston va Turkiya Respublikalari o‘rtasida agrosanoat sohasida strategik hamkorlikni kengaytirish bo‘yicha “Yo‘l xaritasi”ni o‘z vaqtida va sifatli amalga oshirish topshirig‘i ijrosini taʼminlash vazifasi qo‘yilgandi. 2022-yil fevral oyida esa, O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi va Turkiyaning Oziq-ovqat, qishloq xo‘jaligi va chorvachilik vazirligi o‘rtasida “Qishloq xo‘jaligi sohasida texnik, ilmiy, iqtisodiy va mutaxassislar tajribasini almashish bo‘yicha hamkorlik to‘g‘risida”gi Bitim imzolangandi.             Манба: www.agro.uz

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Nov 21, 2022

Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октябрдаги 595-сон “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида ўқув семинари ўтказилди. Тадбирда турли вазирлик, қўмита ва агентликлар ходимлари билан бирга "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУКнинг 20 нафардан ортиқ масъул ходимлари қатнашдилар. Ўқув семинарини адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов Қарор ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан вазирлик ва идораларда амалга ошириладиган биринчи навбатдаги вазифалар хусусидаги маърузаси билан очиб берди. Сўнг Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари сўзга чиқиб, касбий маданият, хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқари, шунингдек ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида фикр юритишди. Семинар давомида савол-жавоблар ҳам ўтказилди. Марказда 595-сонли ВМҚ ижросини таъминлаш мақсадида 2022-йил 31-октябрдаги 118-сонли буйруқ тасдиқланган бўлиб, Марказ ва унинг таркибий бўлинмаларида ходимлар учун мажбурий бўлган идоравий одоб-ахлоқ қоидалари, идоравий одоб-аҳлоқ комиссияси таркиби,  одоб-аҳлоқ борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар, тарғибот ва тушунтириш ишларини фаол олиб бориш масалалари белгилаб берилган.           Manba: www.agro.uz

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Nov 17, 2022

Poll

Rate organization service
Best
Good
Satisfying
Unsatisfying

Contacts

Address: Uzbekistan, Tashkent, M-14, 27
Phone: +998 (71) 244-87-49
Fax: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Contact form