Уруғчилик соҳaсини ривожлaнтиришдa Туркия билaн ҳaмкорлик

Мамлакатимиздаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) ваколатхонасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳамда “Aгросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” Давлат унитар корхонасининг раҳбар-мутахассислари иштирокида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда TIKA агентлиги томонидан таклиф қилинган “Ўзбекистонда уруғчилик соҳасининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва малака оширишга қаратилган техникавий ҳамкорлик” лойиҳаси бўйича мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш, уруғларни сертификатлаш ва рўйхатга олиш жараёнлари, умумий уруғ савдосининг ривожланишига имкон берувчи маркетинг бозорини ривожлантириш каби масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги соҳа сектори ходимларини Туркиядаги 5 ойдан 2 йилгача бўлган муддатли таълим ва амалиёт, малака оширишга жалб етиш ҳамда техникавий ҳамкорлик лойиҳалари бўйича музокаралар олиб борилди.

Ушбу лойиҳа томонлар ўртасида уруғчилик, нав синаш ва сертификатлаш тизимларини ўрганиш ва такомиллаштиришга хизмат қилади.

Учрашув мобайнида келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ҳамкорликдаги ишлар юзасидан фикрлар алмашилди. Хусусан, уларнинг амалга оширилиши фермерларга ва тадбиркорларга, соҳага доир ташкилотларга кўплаб қулайлик ва енгилликларни бериши таъкидланди.

Лойиҳани сифатли ва тўлақонли шакллантириш ва дастлабки ишларни амалга ошириш юзасидан ушбу ойнинг охирида ZOOM орқали икки томонлама раҳбар ва мутахассис ходимларни жалб этган ҳолда музокаралар ўтказиш режалаштирилди. Шу билан бирга яқин келажакда Туркиядан тегишли ташкилотлар мутахассисларини Тошкентдаги TIKA ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш бўйича масала кўтарилиб, агентлик томонидан маъқулланди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрациясининг 2022-йил 15-февралдаги 02-336-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 15-февралдаги 03/1-330-сон топшириғи билан тасдиқланган Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида агросаноат соҳасида стратегик ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси”ни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш топшириғи ижросини таъминлаш вазифаси қўйилганди.

2022-йил феврал ойида еса, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Туркиянинг Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик вазирлиги ўртасида “Қишлоқ хўжалиги соҳасида техник, илмий, иқтисодий ва мутахассислар тажрибасини алмашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида”ги Битим имзоланганди.

 

photo2022-11-1913-10-30.jpg

 

photo2022-11-1913-10-31.jpg

 

photo2022-11-1911-34-30.jpg

 

photo2022-11-1911-33-38-2.jpg

 

photo2022-11-1911-33-38.jpg

 

Манба: www.agro.uz

Published by agroxizmat on 2022 Ноя 21

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш