category

Новости

Марказда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича семинарлар давом этмоқда

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2023-йил 16-февралдаги 7-сонли баёни ҳамда Марказ директорининг 2023 йил 24 мартдаги 27-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 7 апрель куни Марказий аппарат ва дон йўналишида "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.  Семинарда табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш, табий ва техноген офатлар бўлганда амалга ошириладиган зарур чоралар, хусусан ходимларни ушбу холатларда хатти-харакатлари, жабрланган инсонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ўт ўчириш анжомларидан тўғри фойдаланиш бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтилди.      

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 07 апр. 2023 г.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича семинарлар давом этмоқда

Хабарингиз бор, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф етиш бўйичра Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2022-йил 16-февралдаги 7-сонли баёни ҳамда Марказ директорининг 2023 йил 24 мартдаги 27-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 30 март куни Марказнинг уруғчилик йўналишида "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф етиш" мавзусида семинар бўлиб ўтдганди.  Ушбу мавзудаги семинар Марказнинг пахта йўналишида ҳам жорий йилнинг 4 апрел санасида ўтказилиб, тадбирни меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис О.Мирахмедов олиб бориди. Семинарда табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш, табий ва техноген офатлар бўлганда амалга ошириладиган зарур чоралар, хусусан ходимларни ушбу холатларда хатти-харакатлари, жабрланган инсонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтилди.      

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 04 апр. 2023 г.

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйичра Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 202З-йил 16-февралдаги 7-сонли баёни ҳамда Марказ директорининг 2023 йил 24 мартдаги 27-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 30 март куни Марказнинг уруғчилик йўналишида "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.  Ушбу тадбирни меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис О.Мирахмедов олиб бориб, табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш, табий ва техноген офатлар бўлганда амалга ошириладиган зарур чоралар, хусусан ходимларни ушбу холатларда хатти-харакатлари, жабрланган инсонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтди.     

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 30 марта 2023 г.

Марказда коррупцияга қарши курашиш бўйича вебинар бўлиб ўтди

Ходимларнинг касбий маданияти, одоб-ахлоқи, коррупцияга муросасиз муносабатда бўлиш кайфиятини шакллантириш ҳамда Инспекция бошлиғининг тегишли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 13 март санасида Марказда "Коррупцияга қарши курашишнинг Конституциявий асослари, сиёсатнинг асосий йўналишлари” мавзуси бўйича ўқув-вебинари бўлиб ўтди. Ушбу вебинарда Марказ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари ҳамда ҳудудий филиаллар раҳбарлари иштирок этдилар. Мазкур ўқув-вебинарини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Равшан Юлдашев олиб борди ва тадбир иштирокчиларига коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро индекслардаги ўрни, коррупцияга имкон берувчи сабаблар ва уларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар, шунингдек, давлат ташкилотларидаги коррупцияга қарши курашиш ички назорат хизматларининг тутган ўрни бўйича асосий тушунчалар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.        

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 13 марта 2023 г.

Байрамингиз муборак, азиз аёллар!

"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси барча аёлларни 8 март - Ҳалқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайди! Бахт, омад, фаровонлик ва бахорий кайфият доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 08 марта 2023 г.

Марказда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида иш юритиш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 61-сонли Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 24 феврал санасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда тайёрланган видеодарслар асосида лотин ёзуви қонун-қоидалари, иш юритиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ташкил этилган машғулотларда марказий аппарат, дон, пахта, уруғчилик йўналишлари ҳамда худудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар. Ушбу дарслар орқали ходимларнинг ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, шунингдек, давлат тилида иш юритиш асослари, расмий ҳужжатлар ва уларни ёзиш бўйича назарий ҳамда амалий билимларини бойитиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, нутқ маданияти ва нотиқлик маҳорати, ёзма ва оғзаки нутқ борасидаги саводхонлигини ошириш назарда тутилган.                      

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 24 февр. 2023 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи