Алоқа
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Марказнинг мажлислар залида “Ўзагроинспекция” тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича 2023-йил иккинчи ярим йиллиги учун “Йўл харитасининг” 11-бандига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари” мавзусида семинар ўтказилди.
Ушбу тадбирда Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, мутахассис ходимлари ҳамда ZOOM платформаси орқали ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар.
Семинар давомида маъсул ташкилот иштирокчилари Марказ ходимларига бугунги кунда коррупцияга қарши курашида амалга оширилаётган ишлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги эришилган ютуқлар ва мавжуд камчиликлар, коррупция иллатини йўқотиш борасида табдир иштирокчиларига батафсил маълумот ва тавсиялар бериб ўтдилар.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш