Алоқа
Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Маънавият ва маърифат кенгашининг жорий йил 11-октябрдаги 4-сонли баёни 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида ходимларнинг касбий билимларини ошириш бўйича Вазирлик томонидан “Ўзбек тили-миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” мавзулари бўйича тайёрланган видеодарсликлар асосида жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари марказий аппарат ҳамда таркибий тармоқлар ва ҳудудий филиалларда “Касбий маърифат” соатлари ўтказилди.
Ушбу ўқув йиғилишларида она тилимизнинг келиб чиқши тарихи, мустақиллик йилларда тилимизга берилиб келинаётган эътибор ҳамда ўзбек тилининг бугунги кунда хаётимизда тутган ўрни ҳақида “Касбий маърифат” соатлари қатнашилари батафсил маълумотлар олдилар.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш