Алоқа
Жорий йилнинг 18 октябрь санасида Марказнинг мажлислар залида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ Касаба ушмаси қўмитаси раиси, Марказ раҳбарияти ва ходимлари, “Агросаноат ходимларининг Тошкент шаҳри бирлашган Касаба уюшмалари кенгаши масъул ходимлари ҳамда Zoom платформаси орқали ҳудудий филиаллар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишнинг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёйевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясида сўзлаган нутқининг мазмун ва моҳияти тўғрисида профессор, юридик фанлар доктори Ф.А. Мухиддинова томонидан иштирокчиларга тушунтиришлар бериб о'тди.
Кун тартибининг иккинчи масаласи - 21-октабр Ўзбек тили байрами юзасидан Ф.А. Мухиддинова ўзбек тилининг келиб чиқиши, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги роли ва нуфузини тубдан ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга то'хталиб ўтди.
Йиғилиш якунига кўра, Юртимизда қураётган жамият фуқаролик жамиятидир, унда инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатида ҳимоя қилинади. Ишчи-ходимларни ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлаш, ўзбек тилига эътиборни кучайтириш ва ўзбек тилида иш олиб борилишини қатъий таъминлаш борасида тинимсиз иш олиб бориш, шу борада Давлатимизни янада обод, кўркам, замонавий тус олиши учун қўлдан келадиган барча ишларни амалга ошириш, аёллар орқали оилада тинчлик, хотиржамлик, барқарорликни таъминлашга эришиш “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Марказнинг мутасадди раҳбар ва ходимларининг асосий вазифаси этиб белгиланди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш