Сифатли нон- узоқ умр гаровидир!

Ҳар бир давлатнинг иқтисодий салоҳияти, аҳолининг турмуш тарзи, дон ва дон маҳсулотлари билан таъминланиш даражасига боғлиқ. Ғалла дон экинлари асосан нон маҳсулотлари олиш учун экиб етиштирилади. Кундалик ҳаётимизни нонсиз тасаввур қилишимиз қийин. Буғдой дони инсоният томонидан очилган энг буюк ихтиро ҳисобланади.

Шу сабаб дон ҳосилдорлиги, сифати, етиштириладиган ялпи дон ҳосилини барқарорлаштиришга қаратилган ҳар қандай тадбир мутахассисларни қизиқтириб келади. Чунки буғдойдан ҳар куни истеъмол қиладиган нонимиз тайёрланади. Албатта буғдойдан нон ҳолига келтирилгунча аввало унга айлантириш, ундан ҳамир тайёрлаш, пишириш каби жараёнлар кечади. Ишлов бериш чоғида, афсуски ундаги озиқавий моддаларниг аксарият қисми йўқолиб кетади. Витаминлар эса организм учун зарур.

Шунинг учун барча керакли моддаларни яна унга қайтариш лозим. Қандай қилиб дейсизми?

Бунга фақат унни бойитиш билан эришиш мумкин. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, тегирмонларда ун ишлаб чиқарилаётганда ун витаминлар, фолий кислотаси ва темир моддаси билан тўйинтирилади. Бу моддаларга ишлов бериш жараёнида қийматини йўқотмаслиги учун якуний босқичда қўшилади ва яхшилаб аралаштириладики, натижада бир сиқим унда ҳам барча озуқавий моддалар мавжудлигига эришилади. Бойитилган ундан пиширилган таом, нон ва бошқа маҳсулотлар ўз хусусиятини йўқотмайди, таъмида ҳам ўзгаришлар бўлмайди. Нон ёпиш жараёнида бойитилган ун 95 фоизгача ўзининг озуқавий моддаларини сақлаб қолади.

“Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ва "Агроинспекция"нинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари билан биргаликда 2020 йил бошоқли дон ҳосилини қабул қилишда буғдой донининг сифати, нон ёпиш хусусияти бўйича ўрганиш юзасидан олинган намуналар юзасидан “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК лабораторияларида сифат таҳлиллари ўтказилмоқда.

Бунда ҳудудларда етиштирилган бошоқли донларининг тури, сифати, синфи бўйича ўрганишлар-таҳлиллар ўтказилади дон қабул қилиш корхоналари билан биргаликда 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига қабул қилинган янги дон ҳосили сифатини ўрганиш, таҳлилий кўрикдан ўтказиш, технологик тавсифларини таҳлил қилиб келмоқда.

Шунингдек, 2020 йил ҳосилидан қабул қилинган донларни жойлаштиришда, сифатли сақлашда ва қайта ишлаш жараёнларида ҳамда республика ичида ташишларда белгиланган меъйёрий ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан доимий назорат олиб борилмоқда.

“Дон ризқ-рўзимиз”, деймиз. Ундан тайёрланадиган нон ҳам ҳар кунги асосий озуқамиз ҳисобланади. Қадимдан нон азиз тутилган, унинг ушоғини ҳам исроф этишмаган. Бу бежиз эмас. Чунки нон ризқимиз эканлигидан ташқари соғлиқ ҳам ҳадя этмоқда.

Хлеб может подорожать на 20% из-за роста цен на пшеницу на фоне  коронавируса | Пропозиція - Главный журнал по вопросам агробизнеса

Posted in "News"
Published by agroxizmat on Sep 2, 2020

Poll

Rate organization service
Best
Good
Satisfying
Unsatisfying

Contacts

Address: Uzbekistan, Tashkent, M-14, 27
Phone: +998 (71) 244-87-49
Fax: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Contact form