Contacts
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 61-сонли Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 24 феврал санасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда тайёрланган видеодарслар асосида лотин ёзуви қонун-қоидалари, иш юритиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ўқув амалий семинарлари бўлиб ўтди.
Ушбу ўқув семинарларида марказий аппарат, дон, пахта, уруғчилик йўналишлари ҳамда худудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар.
Poll
Contacts
Contact form