category

Янгиликлар

Туркиялик мутахассисларнинг соҳа билан танишуви давом этмоқда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш Маркази раҳбарияти, "Ўзагроинспекция", "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси вакиллари ва Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Ўсимликшунослик бош бошқармаси Уруғчилик бўлими бошлиғи Фатиҳ Аҳмет бошчилигидаги делегация билан учрашди. Делегация аъзолари Марказ фаолияти билан яқиндан таништирилиб, уруғчилик бўйича амалдаги қонун ва қонуности норматив ҳужжатлар, соҳа мутахассисларини малакасини ошириш, тажриба алмашиш каби масалаларни кўриб чиқдилар. Икки томон вакиллари “Агроинспекция”да “Ўзбек-Турк” уруғчилиги тест маркази ташкил топишидан мамнуният билдирди.  Шундан сўнг меҳмонлар Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида фаолият юритаётган “Агровер” МЧЖ компаниясига ташриф буюришди.  Маълумот учун: “Агровер” МЧЖ – картошка кластерининг маркази бўлиб, у ўзида корхона ва мутахассисларни бирлаштиради, унинг асосий мақсади қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва энг муҳим стратегик маданияти бўлган картошкани амалга оширишдир. Ташриф давомида Туркиялик мутахассислар Давлат ва хусусий ташкилотлар билан ўзаро алоқалар ўрнатилганлик даражаси билан яқиндан танишишди.  Аграр ва озиқ-овқат хавфсизлиги тизимидаги хусусий секторни ўрни ҳамда маҳсулотларни сифатини баҳолаш ва сертификатлаштириш фаолиятига доир жараёнлар юзасидан тақдимотлар намойиш этилди. Учрашув томонлар ўртасида савол-жавоб тарзида ташкил этилиб, халқаро экспертларнинг саволларига "Ўзагроинспекция" ҳамда “Агровер” МЧЖ мутахассислари томонидан атрофлича жавоб ва тушунтиришлар берилди. Учрашув якунида, Туркиянинг соҳа вакиллари “Агровер” МЧЖда олиб борилаётган ишлар ҳамда давлат сектори билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлиги ва халқаро даражада амалга оширилаётганлигини таʼкидлади.    Учрашув томонлар ўртасида самимий ва кўтаринки руҳда кечди.              

Published by agroxizmat on 2024 Сен 13

Ҳамкорлик: "Ўзагроинспекция" да "Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни очиш лойиҳаси муҳокама қилинди

Хабарингиз бор, куни кеча «Ўзагроинспекция» фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни очиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга Туркия делегацияси ташриф буюрди. Ушбу делегация таркибида Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Ўсимлик саноати бош бошқармаси Уруғчилик бўлими бошлиғи Фатиҳ Аҳмет ЙЕНТУР бошчилигида вазирликнинг Европа Иттифоқи Ташқи алоқалар бош бошқармаси муҳандиси Мустафа УЗ, ТТСМ - Уруғларни синаш ва сертификатлаштириш маркази дирекцияси муҳандиси Булент ЎЗТУРК, ЭCОСА - Иқтисодий ҳамкорлик Мамлакатлар уруғчилиги ассотсиатсияси бош котиби Муҳтешем ТОРУН ва ТСÜАБ - Уруғчилик саноатчилар ва ишлаб чиқарувчилари қуйи Иттифоқи қишлоқ хўжалиги муҳандиси Али ГУМУШлар ташриф буюришди. Уларга Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича атташеси Бурҳан Демирок жаноблари ҳамроҳлик қилди. Ташриф давомида меҳмонлар «Ўзагроинспекция» ва унинг қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасида бўлишиб, Инспекциянинг уруғчилик соҳасидаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ҳамда жорий йил 5 - 6 июн кунлари икки мамлакат Раҳбарлари учрашувида очилиши режалаштирилган “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни «Ўзагроинспекция»да ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди. Шунингдек, Туркия делегацияси томонидан режалаштирилган “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни халқаро ИСТА қоидалари асосида ташкил қилиш таклифи билдирилди. Бунда, ушбу ташкил қилинадиган марказда Халқаро ИСТА талаблари асосида сабзавот, полиз экинлари уруғларига ИСТА сертификатларини бериш фаолияти йўлга қўйилади. Учрашувда, томонлар ўртасида келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан фикрлар алмашиниб, «Ўзагроинспекция»да “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни ташкил қилиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди. Ташриф тафсилотлари батафсил ёритиб борилади                

Published by agroxizmat on 2024 Сен 11

2024-йил пахта мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича семинар-тренинг ташкил қилинди

2024-йил пахта мавсумига тайёргарлик кўриш, Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоят ҳудудий филиаллари масъул мутахассисларини билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 9-10 сентябрь кунлари O‘z DSt ISO/IEC 17065:2015 “Мувофиqликни бахолаш маhсулотларни ва хизматларни сертификатлаштириш органларига умумий талаблар” стандарт талабларини тўғри бажарилиши ҳамда “AGROSERT.UZ” миллий маълумотлар базасида ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари бўйича ўқув семинар-тренинги”ни ташкил қилинди. Ушбу семинарни кўп йиллик тажрибага эга мутахассис ходимлар олиб бордилар.              

Published by agroxizmat on 2024 Сен 10

Ўзбекистон-Туркия: ҳамкорликнинг янги босқичи

“Ўзагроинспекция” вакиллари, Қишлоқ хўжалиги вазилиги масъуллари ва Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг ўсимлик саноати бош бошқармаси Уруғчилик бўлими бошлиғи Фатиҳ Аҳмет бошчилигидаги делегация билан учрашди. Самимий руҳда бошланган мулоқотда “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни вазирлик ҳузуридаги “Ўзагроинспекция”да ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди. Бинобарин, уруғчилик бўйича амалдаги қонун ва қонуности норматив ҳужжатларни Туркия тажрибаси асосида мақбуллаштириш, соҳа мутахассисларини малакасини ошириш, тажриба алмашиш юзасидан “Йўл харита” ишлаб чиқиш каби масалалар кўриб чиқилди. Учрашув якунида томонлар ўртасида келгусида амалга оширилган ва келгусида қилишини лозим бўлган ишлар юзасидан келишувларга эришилди.        

Published by agroxizmat on 2024 Сен 10

Донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш бўйича хулоса бериш тўғрисида ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2024-йил 29-мартдаги 169-сонли қарорининг 13-иловасига асосан, юридик ва жисмоний шахслардан донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш бўйича уруғлик донларнинг намуналари 2024-йил 10-сентябрга қадар қабул қилиниши белгиланган.  Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритувчи барча юридик ва жисмоний шахслардан экиш учун тозаланиб сараланиб дориланган уруғлик дон партияларининг кўпайтириш кўчатзори, оригинал ва элита авлодли уруғликлари навларининг хар бир партиясидан 3 килограммдан далолатнома асосида намуналар қабул қилинишини эълон қиламиз.   Бизнинг манзилимиз: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бобур МФЙ, Бобур кўчаси 1-уй. Телефон +998 (97) 705-33-97      

Published by agroxizmat on 2024 Сен 6

Халқаро ҳамкорлик: илғор тажрибалар соҳага татбиқ этилади

Август ойининг сўнги кунлари "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" ДМда соҳага оид халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва "Ўзагроинспекция"нинг озиқ-овқат хавфсизлиги тизимида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида келган мутахассислар ташрифи билан бой бўлди. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ш.Умаров ҳамда Туркия Республикаси Туризм ва маданият вазирлиги ҳузуридаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари – Али Риза Тезчан бошчилигидаги вакиллардан иборат делегация Марказга ташриф буюрди.            

Published by agroxizmat on 2024 Сен 4

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш