Алоқа
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси 2024-йил учун тузилган иш-режаси тегишли бандлари ижроси таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12-15 август кунлари Марказнинг Бухоро, Навоий Самарқанд вилояти филиалларида “Коррупцияга қарши бирга курашамиз” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинар давомида иштирокчиларга коррупцияга қарши фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчиларга ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик чоралари муқаррарлиги тўғрисида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, давлат хизматларини кўрсатганлик учун вужудга келган дебитор қарздорликларни ундириш юзасидан амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди ва ушбу дебитор қарздорликларни ундириш бўйича керакли чоралар белгилаб олинди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш