Алоқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хулоса бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2024-йил 29-мартдаги 169-сонли қарорининг 13-иловасига асосан, юридик ва жисмоний шахслардан донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш бўйича уруғлик донларнинг намуналари 2024-йил 10-сентябрга қадар қабул қилиниши белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритувчи барча юридик ва жисмоний шахслардан экиш учун тозаланиб сараланиб дориланган уруғлик дон партияларининг кўпайтириш кўчатзори, оригинал ва элита авлодли уруғликлари навларининг хар бир партиясидан 3 килограммдан далолатнома асосида намуналар қабул қилинишини эълон қиламиз.
Бизнинг манзилимиз: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Бобур МФЙ, Бобур кўчаси 1-уй. Телефон +998 (97) 705-33-97
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш