category

Янгиликлар

18-ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси барча ватандашларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33-йиллиги билан чин қалбдан табриклайди.  

Published by agroxizmat on 2024 Ноя 18

Байроғимиз - ғуруримиз, оримиз!

Бугун, мамлакатимиз учун муҳим кун! 1991 йилда ушбу эрк, тинчлик байроғида ҳар бир юртдошимизнинг орзу-мақсадлари, она юртига бўлган муҳаббати акс этди. Ушбу сана муносабати билан халқимизнинг барқарорлик ва тараққиётга бўлган ишончи янада мустаҳкамланди. У дунё саҳналарида кўтарилган сари юртдошларимизнинг орзу-мақсадлари ҳам юксалаверди! Тинчлигимизнинг азиз ва муқаддас рамзини ҳамиша қадрлаб юрайлик! Ватанимиз тинч, халқимиз бирдам, эртамиз эса равнақ топаверсин!  Мангу ҳилпираб тур, ВАТАН байроғи!!!    

Published by agroxizmat on 2024 Ноя 18

21- октябрь “Ўзбек тили байрами" куни муносабати билан тест синовлари ташкиллаштирилди

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси ҳамда вилоят филиалларида “Ўзбек тили байрами" куни муносабати  билан жорий йилнинг 21-октябрь куни онлайн тарзда тест синовлари ташкиллаштирилди.  Тест синовларида ҳар бир иштирокчи учун 25 тадан тест саволлари берилди ва жавобларни белгилаш учун 30 дақиқа вақт ажратилди. Ҳар бир тўғри жавоб учун 4 балл берилди.  Ушбу тест синовларида 57 нафар ходимлар қатнашдилар. Энг юқори балл олган ходимлар пул мукофоти билан тақдирландилар.          

Published by agroxizmat on 2024 Окт 22

Ўзбекистон ва Беларус республикаси олимлари ҳамда Марказ мутахассислари томонидан Eurygaster ва Aelia туркумидаги (клоп-черепашка) қалқондор қандаларнинг феромон тутғичларини ишлаб чиқиш илмий лойиҳасини амалга ошириш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик О.С.Содиқов номидаги биоорганик кимё институти ходимлари билан биргаликда Ўзбекистон ва Беларусь республикаларида етиштирилаётган  бошоқли экинлар майдонларида учрайдиган Eurygaster ва Aelia туркумидаги (клоп-черепашка) қалқондор қандаларнинг феромонли коммуникaциясини ўрганиш FL-7923051811 илмий лойиҳа амалга ошириш бўйича Марказнинг тажриба майдонлари кўздан кечирилди. Келгусида бошоқли донларни вегетaция даврида феромонларни синаш ва ҳамкорликда илмий ишларни амалга ошириш режалаштирилди.         

Published by agroxizmat on 2024 Сен 26

Диққат эълон!

“Ўзагроинспекция” қошидаги “Қишлоқ хўжалиги махсулотлари сифатини баҳолаш маркази” ДМ марказ балансидаги жисмонан ва техник жихатдан эскирган асосий воситаларни: офис техникалари, лаборатория жихозлари, компютерлар, принтерлар, хўжалик моллари, инвертарлар ва бошқаларни утилизация қилиш ва техник хулосалар бериш бўйича хизматлар кўрсатишга масъул ташкилотлардан тижорат таклифларини қабул қилишини эълон қилади.  

Published by agroxizmat on 2024 Сен 19

Туркия Республикаси делегацияси ташрифи натижалари

Ҳабарингиз бор Туркия Республикасидан “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни очиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида келган делегация бир ҳафта давомида Ўзбекистонда бўлди.  Бир гуруҳ мутахассислар билан «Ўзагроинспекция» қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси билан ҳамкорлик масалалари ижобий муҳокама қилинди ва бу ерда тез орада ташкил этиладиган Марказда Халқаро ISTA ташкилоти талаблари асосида сабзавот ва полиз экинлари уриғларига ISTA сертификатларини бериш фаолияти йўлга қўйилади. Туркия Республикаси делегацияси ташрифи натижалари юзасидан лавҳа    

Published by agroxizmat on 2024 Сен 16

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш