Алоқа
“Ўзагроинспекция” вакиллари, Қишлоқ хўжалиги вазилиги масъуллари ва Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг ўсимлик саноати бош бошқармаси Уруғчилик бўлими бошлиғи Фатиҳ Аҳмет бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Самимий руҳда бошланган мулоқотда “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни вазирлик ҳузуридаги “Ўзагроинспекция”да ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Бинобарин, уруғчилик бўйича амалдаги қонун ва қонуности норматив ҳужжатларни Туркия тажрибаси асосида мақбуллаштириш, соҳа мутахассисларини малакасини ошириш, тажриба алмашиш юзасидан “Йўл харита” ишлаб чиқиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар ўртасида келгусида амалга оширилган ва келгусида қилишини лозим бўлган ишлар юзасидан келишувларга эришилди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш