Коррупцияга қарши курашиш бўйича семинар

Жорий йилнинг 7 октябрь санасида Марказнинг мажлислар залида фаолият олиб бораётган ходимлар билан "Коррупцияга қарши курашиш қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, мутахассислар, филиал раҳбарлари (онлайн равишда) ҳамда "Ўзагроинспекция"нинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бош инспектори Ш. Хамраевлар иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари йиғилганларга коррупция бўйича асосий тушунчалар, унинг кўринишлари, турлари ва унга қарши курашни ташкиллаштиришда қонунчилик амалиёти ва ходимларнинг мажбуриятлари бўйича батафсил тушунтириш беришди.

Шунингдек, семинар давомида Марказ ходимларига иш жараёнида эҳтимолий коррупция бўйича аниқланган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан Марказнинг кадрлар бўлими ёки Инспекциянинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлимига тақдим этиб боришлари тўғрисида келишиб олинди.

 

photo2022-10-0715-11-38.jpg

 

photo2022-10-0715-11-37.jpg

 

photo2022-10-0715-11-09.jpg

 

Published by agroxizmat on 2022 Окт 10

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш