Алоқа
Ҳурматли ватандошлар! “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси Сизларни энг улуғ ва муқаддас байрам – Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонизга файзу-барака ҳамда мамлакатимиз равнақи йўлида олиб бораётган масъулиятли ва шарафли фаолиятларингизда улкан зафарлар тилайди. Юртимиз ҳамиша тинч, осмонимиз мусаффо ва истиқлолимиз абадий бўлсин!
Эндиликда "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси хизматларига энди Payme иловаси орқали тўловларни амалга ошириш мумкин Ахоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш, хизмат кўрсатиш жараёнларини янада оптималлаштириш мақсадида Марказ ҳамда "Inspired" МЧЖ ҚК (Payme савдо белгиси) билан тузилган шартномага асосан Payme иловаси орқали Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни онлайн равишда ошириш имконияти яратилди. Онлайн тўловлар Марказнинг Пахта ва дон маҳсулотлари, уруғликларни сертификатлаштириш ҳамда апробация хизматлари учун қабул қилиниши йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17-банди, ж) кичик банди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2021 йил 28 июлдаги И-46-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 30 июль санасида Марказ директорининг буйруғи тасдиқланди. Ушбу буйруқга асосан 2021 йил 1 декабрь санасидан сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни дубликатини бериш учун қонунчилик ҳужжатларида миллий валютада белгиланган тўловларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизигача миқдорда белгиланди (қонунчилик ҳужжатларида тўловлар белгиланмаган ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоиздан кам миқдорида белгиланган ҳоллар бундан мустасно). Бунда, QR-код қўйилган, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатларини бериш учун тўлов ундирилмаслигини таъминланиши лозим. Шунингдек Марказ томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини белгиланган муддатларда Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш белгиланди. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун ҳар қандай тўловларнинг Марказ ҳисобига йўналтирилган қисмининг камида 20 фоизи Марказ ва унинг ҳудудий филиалларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, шунингдек, қоғоз кўринишидаги ҳужжатларни рақамлаштириш учун йўналтирилиши белгиланди. Мазкур буйруқга мувофиқ Марказнинг тегишли бўлинмалари томонидан 2022 йил 1 январдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан қатор ҳужжат ва маълумотларни талаб қилиш бекор қилинди ва ушбу ҳужжат ва маълумотларни масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиши белгилаб қўйилди.
Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг, 24 майдан 2 июлгача бўлиб ўтган, 8 кишидан иборат II-2021 гуруҳи тингловчилари жорий йилнинг 2 июль санасида якуний имтихонларни топширишди ва курсларни мувафақиятли якунлашди. Ушбу имтихонларни Марказнинг пахта йўналиши мутахассислари қабул қилишди. Имтихонлар якунида курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилди.
Жорий йилнинг 23-24 июнь саналарида Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Zoom дастури орқали ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш бўйича онлайн ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу ўқув машғулотларида Марказ бўлим бошлиқлари ва мутахассислари, ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар. Онлайн машғулотларда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, давлат органларида "комплекс назорат" тизимини таъминлаш механизмлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик каби мавзулар билан Юристлар малакасини ошириш марказининг тажрибали мутахассислари тингловчиларга батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш