Контакты
Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг 6 кишидан иборат I-2022 гуруҳи жорий йилнинг 30 март санасида "Real TEX Tashkent" МЧЖда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассислари О.Мирахмедов ва М. Арипжанов олиб бордилар.Машғулотлар жараёнида пахта толасини қайта ишлаш бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.
Markaziy Osiyo va Turkiyaning qurg‘oqchilik va sho‘rlangan qishloq xo‘jaligi ishlab chiqarish landshaftlarida tabiiy resurslarni kompleks boshqarish “Urug‘ yetishtirish va urug‘lik sifatini nazorat qilish” mavzusidagi seminar-trening dasturi doirasida Markazning urug‘chilik yo‘nalishining malakali mutaxassislari ishtirok etdilar. Shuningdek, tasdiqlangan o‘quv-rejaga asosan yo‘nalishlar va hududiy filiallarda texnik-amaliy o‘quv darslari joriy yilning 25 mart sanasida davom ettirildi.
"Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси барчангизни янгиланиш ва покланиш рамзи бўлган Наврўз айёми билан самимий қутлайди! Ҳар бир хонадонга бахт ва фаровонлик ҳамрох бўлишини тилаб қолади!
Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг 6 кишидан иборат I-2022 гуруҳи жорий йилнинг 4 март санасида "Real Agro Cotton" МЧЖда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассиси М. Арипжанов олиб борди ва машғулотлар жараёнида пахта тозалаш корхонасида пахта хомашёни қайта ишлаш, пахта толасини тозалаш, пресслаш жараёнларни ўрганиш бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.
Марказ директорининг жорий йилнинг 25 февралдаги 18 и/ч-сонли буйруғига асосан 28 февраль санасидан "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида навбатдаги гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 248 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган. Ўқув курсида Республикамизнинг пахта кластерлари ва Марказнинг пахта йўналиши ходимлари тингловчи сифатида қатнашмоқдалар.
Жорий йилнинг 18 февраль куни Марказ йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда тасдиқланган режага асосан навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
Опрос
Контакты
Форма обратной связи