Директор ва ёшлар учрашуви: киберхавфсизлик мавзусида мулоқот бўлиб ўтди

«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасасида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда муассаса директори Ж. Каримов иштирок этиб, ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борди.

Учрашув давомида киберхавфсизлик, ахборот хавфсизлиги, интернет тармоғида учраётган таҳдидлар, кибержиноятларнинг олдини олиш ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш, шубҳали ҳаволалар ва дастурларга нисбатан эҳтиёткор бўлиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, фикр ва таклифларини билдирдилар.

Тадбир якунида муассаса фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган, ташаббускорлиги ва намунали фаолияти билан ажралиб турган бир гуруҳ ёшлар муносиб тақдирланди.

Бундай учрашувлар ёшларнинг киберхавфсизлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларда рақамли маданиятни юксалтириш ҳамда замонавий ахборот таҳдидларига нисбатан огоҳликни оширишга хизмат қилади.

Published by agroxizmat on 16-iyn, 2026

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш