category

Новости

Марказнинг дала тажриба майдонида “Ғўзанинг навдорлигини аниқлаш бўйича семинар-тренинг” ташкил этилди

"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази“ ДМнинг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган дала тажриба майдонида 2024-йил 5-8 август кунлари о'тадиган “Ғўза майдонларида апробация кўригини ўтказиш, ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби” бўйича ўқув курслари доирасида, бугун 6 август куни дала тажриба майдонида “Ғўзанинг навдорлигини аниқлаш бўйича семинар-тренинги” ташкил қилинди.  Ушбу семинарда Марказнинг кўп йиллик тажрибага эга ходимлари қаторида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар, корхоналар ва илмий тадқиқот институтлари мутахассис ходимлари иштирок этдилар.              

Published by agroxizmat on 6-avg, 2024

Марказда халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Жорий йилнинг 31-июль куни "Ўзагроинспекция" ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасасининг марказий уруғчилик лабораториясига Германия Федератив Республикасининг GIZ халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси дастур бошқарувчиси Беате Шореит бошчилигидаги бир қатор вакиллар ташриф буюришди. Учрашувда, ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ва тажриба алмашиш мақсадида, икки томон ўртасида мутахассисларни алмашинуви йўлга қўйиш борасида келгусида амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.          

Published by agroxizmat on 1-avg, 2024

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги йўналишида янги лойиҳа амалга оширилади

  Жорий йилнинг 18 июлб куни "Ўзагроинспекция" қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш" давлат муассасасининг марказий уруғчилик лабораториясига Туркия давлатининг Ўзбекистондаги элчихонасининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Бурҳан Демирок ташриф буюрди. Ташриф давомида, Бурҳан Демирок Марказ фаолияти, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларининг экинбоплиги, ГМО ва хавфсизлигини аниқлаш, пахта толаси ва момиғини синовдан ўтказиш ҳамда дон ва дон маҳсулотларини синовдан ўтказиш жараёнлари билан яқиндан танишди.              

Published by agroxizmat on 19-iyl, 2024

Ўқув курсларининг И-2024 гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5-июль санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг I-2024-сонли гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Ушбу имтиҳонлар Марказнинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилиб, якунда курс тингловчиларига махсус сертификатлар топширилди.        

Published by agroxizmat on 8-iyl, 2024

2-июль Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун

Республикамиз давлат рамзлари халқимизнинг тарихий хотираси, бугуни, келажаги, орзу-умидларини ўзида мужассам этиб, тинч ва осойишта, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз ифодасидир. Давлатимиз герби 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган қонун билан тасдиқданган. Гербимиз давлатимизнинг сиёсий, миллий, хўжалик, жуғрофий, этник ва бошқа ўзига хос хусусиятларини ҳамда бой тарихий анъаналарини ўзида мужассамлаштирган. Унда тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони еса миллий бойлигимиз пахта чаноқлари қийғос очилган ғўза шохларидан иборат чамбаракка ўралганлиги ҳамда гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туриши акс эттирилган.    

Published by agroxizmat on 2-iyl, 2024

30-июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Марказда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ҳамда спорт мусобақаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда 30-июнь “Ёшлар куни”ни муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 28-июнь куни Марказда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ҳамда “Соғлом турмуш – буюк келажак” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди. Ушбу тадбирда фаол иштирок этган ходимлар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.            

Published by agroxizmat on 28-iyn, 2024

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи