Алоқа
Хабарингиз бор, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 2022-йил 16-февралдаги 7-сонли баёни ҳамда Марказ директорининг 2023 йил 24 мартдаги 27-сонли буйруғига асосан жорий йилнинг 30 март куни Марказнинг уруғчилик йўналишида "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш" мавзусида семинар бўлиб ўтганди.
Ушбу мавзудаги семинар Марказнинг пахта йўналишида ҳам жорий йилнинг 4 апрель санасида ўтказилиб, тадбирни меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис О.Мирахмедов олиб борди.
Семинарда табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш, табий ва техноген офатлар бўлганда амалга ошириладиган зарур чоралар, хусусан ходимларни ушбу холатларда хатти-харакатлари, жабрланган инсонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтилди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш