Алоқа
БИРИНЧИ ЁРДАМ — бахтсиз ҳодисалар рўй берганда, киши шикастланганда ёки тўсатдан касал бўлиб қолганда унинг ҳаётини саклаб қолиш ва ёмон асоратлардан омон қолиши учун кўрсатиладиган тез ва оддий тадбирлар мажмуи; тиббий ходим етиб келгунча ёки уларни касалхонага олиб боргунча амалга оширилади.
Шундай вазиятларда иш жойида тўғри ҳаракат қилиш, тиббиёт ашёлари ва дорилардан тўғри фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 29 июль санасида Марказнинг уруғчилик йўналишида меҳнат муҳофазаси ва биринчи ёрдамни кўрсатишда тиббий ашёлардан фойдаланиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда ходимлар меҳнат фаолияти давомида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, инсон ҳаётига хавф солганда, жарохат олганда ёки касал бўлганда биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш, жихозлар ва дорилардан тўғри фойдаланиш бўйича Марказнинг меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси О. Мирахмедов томонидан семинар иштрокчиларига батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Сўровнома
Алоқа
Қайта боғланиш