category

Новости

Mustaqilligimizning 30 yilligi muborak!

Hurmatli vatandoshlar! “Agrosanoat majmuida xizmatlar ko‘rsatish markazi” davlat unitar korxonasi Sizlarni eng ulug‘ va muqaddas bayram – O‘zbekistonimiz Mustaqilligining 30 yilligi munosabati bilan samimiy muborakbod etadi! Sizlarga mustahkam sog‘liq, sihat-salomatlik, baxt-saodat, xonadonizga fayzu-baraka hamda mamlakatimiz ravnaqi yo‘lida olib borayotgan mas’uliyatli va sharafli faoliyatlaringizda ulkan zafarlar tilaydi. Yurtimiz hamisha tinch, osmonimiz musaffo va istiqlolimiz abadiy bo‘lsin!  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 31 авг. 2021 г.

Payme иловаси орқали тўловларни ошириш имконияти

Эндиликда "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси хизматларига энди Payme иловаси орқали тўловларни амалга ошириш мумкин Ахоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш, хизмат кўрсатиш жараёнларини янада оптималлаштириш мақсадида Марказ ҳамда "Inspired" МЧЖ ҚК (Payme савдо белгиси) билан тузилган шартномага асосан Payme иловаси орқали Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни онлайн равишда ошириш имконияти яратилди. Онлайн тўловлар Марказнинг Пахта ва дон маҳсулотлари, уруғликларни сертификатлаштириш ҳамда апробация хизматлари учун қабул қилиниши йўлга қўйилди.    

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 24 авг. 2021 г.

Марказ хизматларини ЯИДХПга жорий қилиш бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 17-банди, ж) кичик банди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2021 йил 28 июлдаги И-46-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 30 июль санасида Марказ директорининг буйруғи тасдиқланди. Ушбу буйруқга асосан 2021 йил 1 декабрь санасидан сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни дубликатини бериш учун қонунчилик ҳужжатларида миллий валютада белгиланган тўловларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизигача миқдорда белгиланди (қонунчилик ҳужжатларида тўловлар белгиланмаган ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоиздан кам миқдорида белгиланган ҳоллар бундан мустасно). Бунда, QR-код қўйилган, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатларини бериш учун тўлов ундирилмаслигини таъминланиши лозим. Шунингдек Марказ томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини белгиланган муддатларда Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш белгиланди. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун ҳар қандай тўловларнинг Марказ ҳисобига йўналтирилган қисмининг камида 20 фоизи Марказ ва унинг ҳудудий филиалларининг ахборот-коммуникация  технологияларини ривожлантириш, шунингдек, қоғоз кўринишидаги ҳужжатларни рақамлаштириш учун йўналтирилиши белгиланди. Мазкур буйруқга мувофиқ Марказнинг тегишли бўлинмалари томонидан 2022 йил 1 январдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан қатор ҳужжат ва маълумотларни  талаб қилиш бекор қилинди ва ушбу ҳужжат ва маълумотларни масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиши белгилаб қўйилди.  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 18 авг. 2021 г.

Юқори нав - сифатли тола

Юқори нав - сифатли тола  

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 12 авг. 2021 г.

Ўқув курсларининг II-2021 гуруҳида якуний имтихонлар бўлиб ўтди

Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг, 24 майдан 2 июлгача бўлиб ўтган, 8 кишидан иборат II-2021 гуруҳи тингловчилари жорий йилнинг 2 июль санасида якуний имтихонларни топширишди ва курсларни мувафақиятли якунлашди. Ушбу имтихонларни Марказнинг пахта йўналиши мутахассислари қабул қилишди.  Имтихонлар якунида курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилди.                

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 02 июля 2021 г.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича онлайн ўқув машғулотлари ўтказилди

Жорий йилнинг 23-24 июнь саналарида Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан Zoom дастури орқали ташкил этилган коррупцияга қарши курашиш бўйича онлайн ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу ўқув машғулотларида Марказ бўлим бошлиқлари ва мутахассислари, ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар. Онлайн машғулотларда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, давлат органларида "комплекс назорат" тизимини таъминлаш механизмлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик каби мавзулар билан Юристлар малакасини ошириш марказининг малакали мутахассислари тингловчиларга батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.        

Posted in "Новости"
Published by agroxizmat on 25 июня 2021 г.

Опрос

Оцените качество услуг организации
Отлично
Хорошо
Удовлетворительно
Неудовлетрворительно

Контакты

Адрес: Республика Узбекистан , г. Ташкент, M-14, 27д
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Форма обратной связи