category

Янгиликлар

Ўқув курсларида якуний имтихонлар бўлиб ўтди

Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг"  курсларининг 15 мартдан 23 апрелгача бўлиб ўтган 8 кишидан иборат I-2021 гуруҳи жорий йилнинг 23 апрель санасида якуний имтихонларни топширишди ва курсларни мувафақиятли якунлашди. Ушбу имтихонларни Марказнинг пахта йўналиши мутахассислари қабул қилишди.  Имтихонлар якунида курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилди.      

Published by agroxizmat on 2021 Апр 24

Навбатдаги техник ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 апрель санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу техник машғулотлар O'zDSt ISO/IEC 17065:2015 "Холислик менежменти. Мажбуриятлар ва молиялаштириш. Камситишни истисно қилиш" давлат стандарти, Пахта техник чигитини сертификатлаштириш тартиби, "Бошоқли дон экинлари уруғлари навларини нав синови учун қабул қилиш тартиби ҳамда нав синаш ишларини ўтказиш мавзуларида олиб борилди.  Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.  

Published by agroxizmat on 2021 Апр 23

Марказда онлайн ўқув-семинар машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 апрель санасида Zoom платформаси орқали Марказ директорининг 2021 йил 2 мартдаги 36-и/ч буйруғига мувофиқ онлайн ўқув-семинар машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу семинарни Марказнинг уруғчилик йўналиши бўлим бошлиғи У. Абдусаматов "Бошоқли дон экинлари уруғларини нав тозалигини баҳолаш" мавзусида олиб борди. Ўқув-семинар машғулотларида Марказ раҳбарияти, марказий аппарат, ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар.

Published by agroxizmat on 2021 Апр 16

Ўқув курсларида амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг"  курсларининг 8 кишидан иборат I-2021 гуруҳи жорий йилнинг 14 апрель санасида "Global textile solutions" МЧЖда тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассиси - О. Мирахмедов олиб борди ва машғулотлар жараёнида пахта толасини тўқимачилик корхонасида қайта ишлаш, олинган ип калавалар ва тўқимачилик маҳсулотлари бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди. 

Published by agroxizmat on 2021 Апр 15

Марказда навбатдаги ўқув- амалиёт машғулотлари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 апрель санасида Марказнинг пахта, уруғчилик ва дон йўналишлари ҳамда ҳудудий филиалларда навбатдаги техник машғулотлари бўлиб ўтди. Техник машғулотлар O'zDSt 17065:2015 "Сертификатлаштириш идорасига қўйиладиган талаблар" давлат стандарти, ДНК ва электрофорез усулида бўғдойнинг нав тозалигини аниқлаш мавзуларида олиб борилди.  Ушбу техник ўқув амалиёт дарсларини Марказнинг малакали ва тажрибага эга мутахассислар қаторида ёш ходимлар ҳам олиб боряпти.          

Published by agroxizmat on 2021 Апр 9

Марказга Жаҳон банки вакилларининг ташрифи

Жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги вакиллари ҳамда халқаро эксперт Dr. Амир Хумоюн Малик (Dr.Amir Humayun Malik) Марказнинг уруғчилик йўналишидаги “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси”га ташриф буюрди. Марказнинг уруғчилик йўналишидаги лабораторияларини тубдан модернизация қилиш юзасидан Жаҳон банки томонидан ажратилган 4 млн АҚШ доллари маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ўлчов воситалари ва синов қурилмалари рўйхатини қайта шакллантириш ва 2021 йилнинг якунига қадар харид қилинишига келишиб олинди.     Учрашув чоғида, халқаро эксперт Dr. Амир Хумоюн Малик (Dr.Amir Humayun Malik)га Марказнинг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси” ҳамда унда олиб борилаётган синов жараёнлари таништирилди. Халқаро эксперт билан лаборатория ходимлари ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.Лойиҳа бўйича навбатдаги учрашувда Марказнинг уруғчилик йўналишидаги лабораторияларини модернизациялаш юзасидан тақдимот ўтказиш 2021 йилнинг 8-9 апрель кунларига келишиб олинди.  

Published by agroxizmat on 2021 Апр 1

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш