category

Янгиликлар

Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг I-2023 гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 июнь санасида "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг 7 кишидан иборат I-2023-сонли гуруҳида якуний имтиҳонлар бўлиб ўтди. Ушбу имтиҳонлар Марказ ва "Ўзагроинспекция"нинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилиб, якунда курс тингловчиларига сертификатлар топширилди. Шуни қайд этиш жойизки, ушу ўқув курсларида қўшни Тожикистон ва Қозоқистон Республикларидан тингловчилар қатнашдилар.        

Published by agroxizmat on 2023 Июн 27

"Real Tex" МЧЖда навбатдаги амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида навбатдаги ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтди. Марказнинг "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" курсларининг 7 кишидан иборат I-2023 гуруҳи жорий йилнинг 16 июн санасида "Real Tex Tashkent" МЧЖда, тасдиқланган ўқув-тематик режага кўра амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларни Марказнинг малакали мутахассислари О.Мирахмедов ва Ф. Aзизхўжаева олиб бордилар. Машғулотлар жараёнида пахта толасини қайта ишлаш бўйича тингловчиларга маълумотлар берилди.

Published by agroxizmat on 2023 Июн 17

I-2023-сонли ўқув курсларида амалий машғулотлар бўлиб ўтди

Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолаш маркази”да “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курсларида ўқув-амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 1 июнь куни I-2023-сонли гуруҳи тингловчилари Марказнинг Қибрай туманида жойлашган пахта лабораториясида навбатдаги ўқув-амалий машғулотларда иштирок этдилар. Ушбу машғулотлар жараёнида мутахассис ходимлар тарафидан гуруҳ тингловчиларига лаборатория шароитларида пахта маҳсулотларини синаш ва сифатини аниқлаш бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Published by agroxizmat on 2023 Июн 2

Марказда “Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинг” курси ўз фаолиятини давом еттирмоқда.

Тасдиқланган ўқув тематикага асосан, пахта тозалаш корхоналарнинг технологик жараёнини ўрганиш ва амалда танишиш учун жорий йилнинг 26 май куни I-2023-сонли гуруҳи тингловчилари "Қорасув" пахта тозалаш корхонасида амалий машғулотларда иштирок этдилар. Шунингдек, ўқув курслари тингловчиларига ёнғин ва техника хавфсизлиги бўйича Марказ мутахассислари томонидан батафсил тушунчалар бериб ўтилди.        

Published by agroxizmat on 2023 Май 29

"Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсларининг I-2023 гуруҳи очилди

Марказ директорининг тегишли буйруғига асосан 22 майдан "Пахта толасини классификациялаш, сертификатлаштириш ва маркетинг" ўқув курсида навбатдаги гуруҳ ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ўқув курси жами 248 соатдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда пахта толасини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, маркетинг асослари, пахтани дастлабки ишлаш регламенти, ёнғин хавфсизлиги каби мавзуларидан ташкил топган.        

Published by agroxizmat on 2023 Май 24

Марказда дон уруғлари навдорлигини баҳолаш юзасидан синовлар ўтказилди

Жорий йилнинг 17 май куни Марказнинг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган уруғчилик йўналишидаги дала тажриба майдонида бошоқли дон экинларининг навдорлигини баҳолаш юзасидан нав назорати ташкил этилди. Марказда бундай синовлар республикада давлат эҳтиёжи учун етиштириладиган бошоқли дон уруғлари нав намуналарининг генетик (нав) сифати (навдорлиги)ни баҳолаш бўйича доимий ўтказилиб борилади. Нав назорати илмий-тадқиқот институтлари, уруғлик етиштирувчи хўжаликлар ва хорижда етиштирилиб (импорт қилинган) Республика ҳудудида экиш учун тавсия этилган, Давлат реестрига киритилган қишлоқ хўжалик экинлари ва истиқболли бошоқли дон экинлари навларининг дориланиб тайёрланган уруғлик тўдаларидан танлаб олиниб, нав намуналарини экиб ўрганиш йўли билан амалга оширилмоқда. Навларнинг генетик (нав) сифати (навдорлиги) кўрсаткичларини аниқлаш малакали мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти ва Ҳукуматнинг тегишли қарор талаблари асосида олиб борилади. Ҳозирги кунда, Марказнинг 3 гектарлик дала тажриба майдонида “Ўздонмаҳсулот” AК тизимидаги дон корхоналари, элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда илмий-тадқиқот институтларида экиш учун тайёрланган уруғлик буғдойларнинг 50 та навлари бўйича 3 та авлодидан жами 330 та нав намуналари, яъни кўпайтириш кўчатзори авлодидан 44 та, оригинал (суперэлита) авлодидан 176 та ва элита авлодидан 110 та нав намуналари экилиб парвариш қилинмоқда. (18 та хорижий нав ва 32 та маҳаллий навлар экилган) Бундай нав синовларини ўтказишдан асосий мақсад, қонун, ҳукумат қарорлари ва қонуности норматив ҳужжатлар ижроси таъминлаш бўлса, иккинчидан, республикада давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган уруғликларнинг генетик (нав) сифатини таъминлаш, нав аралашмалари юқори бўлган майдонларидан уруғлик дон олинишини олдини олиш, навдорликнинг бузилиб кетиши, яъни нав аралашишини олдини олиш, дон сифатини яхшилаб бориш ҳамда уруғлик дон етиштирувчи субъектларга навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган уруғликлар етказиб беришдан иборатдир.           “Ўзагроинспекция” Aхборот хизмати

Published by agroxizmat on 2023 Май 18

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш