category

Янгиликлар

Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиалида янгидан барпо этилган лабораториянинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугунги кунда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида "Ўзагроинспексия” қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси томонидан Республикамизда маҳаллий етиштириладиган ва хориждан кириб келадиган уруғликларни тезкор ва юқори аниқликда экинбоплик сифат кўрсаткичларини баҳолаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган ҳудудий лаборатория янгидан барпо этилди. Бугун ушбу масканнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг бошлиғи Фарход Эрманов ҳамда бир қатор соҳа раҳбарлари иштирок етишди. Жаҳон банки томонидан ажратилган 4 млн AҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлар ҳисобига лаборатория энг сўнгги замонавий ускуналар билан жиҳозланиб, модернизация қилинди ва натижада ўтказиладиган синовларда иш самарадорлиги ва тезкорлиги ошишига ҳамда инсон омилини кескин камайишига олиб келди.  Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида Пахта-тўқимачилик кластерлари ва уруғлик билан шуғулланувчи корхоналарда уруғликларни етиштириш, жамғариш, сақлаш, қайта ишлаш ва экиш учун реализация қилиш жараёнларида уруғликларни сифатини таъминлашга ҳамда сифати паст уруғликларни экилиб кетишининг олди олинмоқда. Бугунги кунда, мазкур лаборатория томонидан Қорақалпоғистон Республикадаги мавжуд Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ишлаб чиқарилаётган пахта маҳсулотлари, яъни пахта толаси, пахта момиғи ва пахта техник чигитини сифат кўрсаткичларини аниқлаш, техник чигитнинг ёғдорлик кўрсаткичини аниқлаш, уларга ҳужжатлар расмийлаштириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган пахта тойлари вазнини ўлчаш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Пахта толасининг сифат кўрсаткичларини замонавий HVI тизимида аниқлаш жараёнида биргина толанинг 14 та сифат кўрсаткичлари аниқланади.              

Published by agroxizmat on 2023 Дек 22

Мутахассисларни тайёрлаш ўқув курслари томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг мутахассисларни тайёрлаш ўқув курслари томонидан, агросаноат соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар ва корхона раҳбар ҳодимларини малакасини ҳамда билим кўникмаларини ривожлантириш мақсадида махсус ўқув курслари ташкил этилган.  Ушбу ўқув курсларида таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган КМО 0301-сонли лицензия, 030171-сонли тасдиқнома ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида таълим бериш бўйича қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатилади: - Пахта толасини ва пахта маҳсулотларини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинги; - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ғалла қабул қилиш ва ғаллани қайта ишлаш корхоналарида дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш тартиблари; - Уруғлик ғалла майдонларида апробатсия кўригини ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби; - HVI тизимини техник кўрикдан ўтказиш” (HVI техниклари учун); - Ахборот-коммуникация тармоғи мутахассисларини қайта тайёрлаш; - Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази билан Марказ ходимларини ўзбек адабий тили меъёрлари, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имлоси, давлат тилида иш юритиш асослари бўйича ўқитиш ва малакасини ошириш учун Марказнинг раҳбар ва мутахассислари малака ошириши ва махсус сертификатлар олишида ташкилий ишлар амалга оширилди. Жорий йилда жами 17 нафар тингловчи “Пахта толасини ва пахта маҳсулотларини классификациялаш, сертификатлаш ва маркетинги” курсида ўз малакаларини оширди.  Шундан 5 нафар тингловчи Марказ ва худудий филиаллар мутахассислари, 4 нафар тингловчи қўшни давлатлардан (Тожикистон ва Қозоғистон), 8 нафар тингловчи эса пахта-тўқимачилик кластер мутахассислари бўлиб, мазкур курсларни муваффақиятли тамомлаб, якунда белгиланган намунадаги халқаро даражасидаги сертификатлар тақдим этилди.   Хисобот даврида жами 35 млн сўм ва 5,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги хизматлар мутахассисларни тайёрлаш ўқув курслари томонидан кўрсатилди.          

Published by agroxizmat on 2023 Дек 20

Театр - тарбия маскани

Марказ ходимларнинг ишдан кейинги вақтларини мароқли ўтказишлари, маданий хордиқ олишлари учун шароитлар яратиш мақсадида, 2023-йил 14-декабрь куни оила аъзолари билан биргаликда Ўзбек миллий академик драма театрида намойиш етилган “Жалолиддин Мангуберди” тарихий драма спектаклига ташриф уюштирилди.                

Published by agroxizmat on 2023 Дек 15

Марказнинг пахта йўналиши томонидан кўрсатилган хизмалар тўғрисида

Марказнинг пахтачилик йўналиши томонидан паҳта маҳсулотларини сифат кўрсаткичларини аниқлаш, сертификатлаштириш бўйича қуйидаги хизматлар кўрсатилади. Сертификатлаштириш ишлари бўйича Буюртмачиларнинг сертификатлаштириш юзасидан берган аризаларига асосан, 2023 йилнинг 23 ноябригача бўлган даврда жами Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиаллари томонидан жами 205 864 тонна пахта толаси сифат, 25 344 тонна пахта момиғи, 647 251 тонна техник чигит сертификатланди. Бундан ташқари, Республика ёғ-мой корхоналарида ташкил этилган чигит синов лабораторияларидаги ЯМР-анализаторлари ёрдамида 199 083 тонна техник чигит ёғдорлиги аниқланиб, белгиланган тартибда синов баённомалари расмийлаштирилиб берилди. Қўшимча ишлар бўйича Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги “Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси” қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини бахолаш маркази” давлат муассаси стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан Республика пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқариладиган пахта маҳсулотларини нав ва синф кўрсаткичларини органалиптик усулда аниқлаш учун ташқи кўриниш стандарт намуналари тайёрлаш ва етказиб бериш ишлари амалга  оширилмоқда. Стандарт намуналар тайёрлаш бўлими томонидан 2023 йилнинг 11 ойида 30 та комплект пахта толаси, 10 та комплект пахта момиғи, 98 та комплект техник чигит ва 2 та комплект тўшакбоб момиқларнинг ташқи кўриниш стандарт намуналари лабораторияларига етказиб берилди. Бундан ташкари Пахта-тўқмачилик кластерлари ва хорижий корхоналарнинг мурожатларига асосан 2 та комплект пахта толаси ҳамда 6 та комплект техник чигит ташқи кўриниш стандарт намуналари тайёрлаб берилди.       

Published by agroxizmat on 2023 Дек 13

"Яшил Макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида худудий филиалларда ҳам кўчат экиш тадбирлари бўлиб ўтди

"Яшил Макон" умуммиллий лойиҳаси ҳамда 25-октабрдан 1-декабрга қадар мамлакатимизда “кузги дарахт екиш мавсуми” эълон қилинганлиги доирасида экологик вазиятни яхшилаш, дарахт-кўчат экиш, қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, шунингдек уларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида, Марказнинг ҳудудий филиалларида дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилди. Ушбу тадбирда вилоят филиаллари бошлиқлари хамда мутахассислар фаол иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экдилар. Шунингдек, вилоят филиаллари тасарруфидаги ерларда мавжуд дарахтларни парваришлаш борасида дарахтларнинг синган шох-шаббаларини кесиш, буталаш ва тўкилган баргларни йиғиштириб олиш ишлари амалга оширилди.              

Published by agroxizmat on 2023 Дек 4

Инспекцияда коррупцияга қарши муросасизликни шакллантиришга қаратилган семинарда Марказ ходимлари иштирок этдилар

Жорий йилнинг 30-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан Ўзбекистон “Aдолат” социал-демократик партияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида, Ўзбекистон “Aдолат” Социал Демократик партиясидан раис ўринбосари A. Рахмонов, Мафкуравий ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Зияев ва Коррупсияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Р.Йўлдошев қаторида Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда мутахассислар иштирок етдилар. Тадбирни Инспексия бошлиғи A.Вахабов очиб бериб, - бугунги кунда коррупсия бутун дунё курашаётган ва ҳал етилиши лозим бўлган муаммолардан бири эканлиги ва ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий тўсиқлиги ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг, тадбир экспертлари - Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросига бағишланган Янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, аҳолининг кенг қатлами, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини мустаҳкамлаш, фаол фуқаровий позициясини ошириш тўғрисида давра суҳбатларини олиб бордилар. Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олдилар.          

Published by agroxizmat on 2023 Дек 1

Сўровнома

Ташкилот хизмати сифатини баҳоланг
Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Алоқа

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, M-14, 27 уй
Телефон: +998 (71) 244-87-49
Факс: +998 (71) 244-87-49
E-mail: info@agroxizmat.uz

Қайта боғланиш